2021 йил 1 январдан суд тизимида қандай ўзаришлар бўлади?

2021 йил 1 январдан суд тизимида қандай ўзаришлар бўлади?

Фуқароларнинг одил судловга эришиш даражасини юксалтириш, ишларни судда кўриш сифатини ошириш ҳамда холис, адолатли ва қонуний суд қарорларини қабул қилиш учун тарафларнинг тенглиги ва тортишувчанлигини амалда таъминлаш механизмларини кенгайтириш мақсадида 2021 йил 1 январдан:

ишларни назорат тартибида кўриш институти тугатилади;

жиноят ишларини судда кўриш учун тайинлашда қарорларни тортишув тамойили асосида тарафлар иштирокида қабул қилиш тартиби белгиланади, дастлабки эшитув босқичи киритилади.

2021 йил 1 январдан қуйидаги тартиблар жорий қилинади:

туманлараро, туман (шаҳар) судининг қарорини вилоят ва унга тенглаштирилган суд томонидан, вилоят ва унга тенглаштирилган суднинг биринчи инстанция суди сифатида чиқарган қарорини Олий суднинг судлов ҳайъати томонидан апелляция тартибида қайта кўриб чиқиш;

апелляция тартибида кўрилган суд қарорини Олий суднинг судлов ҳайъати томонидан кассация тартибида қайта кўриб чиқиш;

Олий суд судлов ҳайъатлари томонидан кассация тартибида кўриб чиқилган ишлар бўйича чиқарилган суд қарорларини Олий суд раиси, Бош прокурор ва улар ўринбосарлари протестига кўра кассация тартибида такроран кўриб чиқиш.

Шунингдек, 2021 йил 1 январдан:

Давлат айбловчиси айбловдан воз кечган тақдирда реабилитация асосларига кўра жиноят иши тугатилади.

Прокурор томонидан суднинг қонуний кучга кирган ҳужжатлари бўйича ишлар тарафлар мурожаати мавжуд бўлгандагина суддан чақириб олиб ўрганилади.

Олий суд тузилмасида инвестициявий низоларни ҳамда рақобатга оид ишларни кўриш бўйича судлов таркиби тузилади.

Судлов таркиби 20 млн АҚШ долларидан ортиқмиқдорда инвестицияни амалга оширган инвесторлар ва давлат органлари ўртасидаги низоларни ҳамда рақобатга оид ишларни кўради.

Қолган турдаги инвестициявий низолар инвесторларнинг хоҳишига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар суди томонидан биринчи инстанция суди сифатида кўрилади.

Олий суд тузилмасида қуйидагиларташкил қилинади:

  • Олий суд аппарати раҳбари лавозими;
  • Суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонунчиликни таҳлил қилиш бошқармаси;
  • Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик бошқармаси.

Вилоят ва унга тенглаштирилган судлар тузилмасида матбуот хизматлари ташкил этилади.

Суд тизимида 2021 йил 1 январдан бошлаб қатор ташкилий-тузилмавий ўзгаришларни амалга оширишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси киритилади.

Лойиҳага кўра, жумладан:

вилоят ва унга тенглаштирилган фуқаролик ишлари бўйича, жиноят ишлари бўйича судлар ва иқтисодий судлар негизида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар умумюрисдикция судлари ташкил этилади (маъмурий судлар сақлаб қолинади);

Маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишларни кўришни жиноят ишлари бўйича судларга ўтказилади;

Туман (шаҳар) маъмурий судларини тугатилади;

Маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишларни кўрувчи туманлараро маъмурий судлар ташкил этилади;

Судьялар олий малака ҳайъатининг ҳамда вилоят ва унга тенглаштирилган судлар судьялари малака ҳайъатларининг қарорлари устидан Судьялар олий кенгашига шикоят қилиш ҳуқуқиберилади.

2020 йил 1 ноябрга қадар янги таҳрирдаги “Судлар тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

 

Ғиёсиддин Ялғашев   - Жиноят ишлари бўйича

Шароф Рашидов туман суди раиси