Дўстликда коллеж битирувчиларига диплом топширилди

Дўстлик тиббиёт коллежида битирувчиларга диплом топширишга бағишланган тантанали маросим ўтказилди. Унда туман жамоатчилик вакиллари, ота-оналар иштирок этди.

-Бу йил 483 нафар йигит-қизлар ўттиз тўртинчи битирувчи сифатида коллежни тамомламоқда, дейди коллеж директори Абдутолиб Абдуфаттоев.- Битирувчиларни бандлиги таъминлаш мақсадида тўрт томонлама шартномалар расмийлаштирилди. Уларнинг аксарияти олий таълим муассасаларда ўқишни давом эттириш истагини билдирмоқда. Бу тиббиёт соҳасидаги билимларини янада ошириш демакдир.

"Ҳамширалик иши", "Даволаш иши" ҳамда "Фармация ассистенти" йўналишларида уч йил давомида назарий билимларини амалиёт билан боғлаган ҳолда олиб борган битирувчилар етуклик дипломини қўлларига олишаркан, устозлардан олган таълим ва тарбияларини келгуси ҳаёт йўлларида қўллашларини таъкидлашди.

Оқ йўл Сизга, азиз битирувчилар!

Фарҳод Равшанов.

"Дўстликҳаёти” газетаси

Ушбу хабар Ўзбекистон Республикаси ОлийМажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятинингбошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томониданқўллаб-қувватланаётган "Sangzor.uz веб сайти базасида мамлакатимиздагиислоҳотларнинг аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказувчи инновацион портал яратиш”лойиҳаси доирасида тайёрланди.  

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 30 06 2018 йил
0
166

Ўхшаш янгиликлар


Юқорига