Жиззахда байрам авжида ёшларга янгиланган “Ёшлар шаҳарчаси” фойдаланишга топширилди

Sangzor.uz сайтида 2018 йилнинг 27 апрель куни "Жиззахдаги "Ёшлар шаҳарчаси” тез орада янги қиёфага кирадирукни остида мақола берилган эди.

Орадан икки ой ўтиб, олиб борилган ишлар натижасида "Ёшлар куни” муносабати билан янгиланган ёшлар шаҳарчаси қайта таъмирланиб фойдаланишга топширилди.

Тўлиқ реконструкция қилинган "Ёшлар шаҳарчаси”нинг очилиши ёшларга катта совға бўлди.

2008 йилда «Ёшлар йили» давлат дастури асосида бунёд этилган «Ёшлар шаҳарчаси» реконстукция давомида тўлиқ янгиланиб, кўркам масканга айлантирилди. Шаҳарчада ёшларнинг дам олишлари, эҳтиёжлари, қизиқиш ва изланишлари ҳисобга олиниб лойиҳалаштирилган иншоотларқисқа муддатда битказилди.

Жиззах давлат педагогика, политехника институтлари, Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши офиси, Юнус Ражабий номидаги вилоят мусиқали драма театри, шахар «Бахт уйи», маданият ва санъат форуми мажмуаси, шаҳарча таркибига қўшилиб кетгани худуднинг фақат номи эмас амалда чинакам ёшлар масканига айланишини таъминлади.

Ўзига хос меъморий кўринишга, инфиратизимга эга замонавий қурилиш ашёларидан барпо этилган ушбу маскан ёшларнинг бугунги талаб ва дидига мос қурилгани эътироф этилди.

Байрамнинг асосий тадбирлари шаҳарчада бўлиб ўтди. Турли соҳаларда ишда, ўқишда, жамоатчилик фаолиятида бошқаларга намуна бўлаётган йигит-қизларнинг бирдамлик, дўстлик, аҳилликни намойиш этган саф кўригини байрам иштирокчилари олқишлаб кутиб олди.

Шаҳарча "Ёшлар сайллари” иштирокчилари билан гавжум бўлди. Арқон тортиш, кураш, тош кўтариш каби миллий ўйинлар, китоблар викторинаси, дунё рақслари шоуси, ёш рассом ва ҳунармандлар галереяси, ёш фермер ва тадбиркорлар томонидан савдо ярмаркаси, ёшлар учун бўш иш ўринлари ярмаркаси, ёш ижодкорлар томонидан назм ва наво кечалари ташкил этилди.

Ёшлар шаҳарчасидаги "Висол” тўй ва тантаналар мажмуасида имконияти чекланган ва кам таъминланган оила фарзандлари учун "Байрам дастурхони” ташкил этилди. 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 30 06 2018 йил
0
667

Ўхшаш янгиликлар


Юқорига