Форишда ёшлар байрами ўтказилди (фото)

Ёшликҳар бир инсон умрининг такрорланмас баҳори. Куч-ғайратга, улкан орзу-умидларга тўлган давр ҳисобланади.

Мамлакатимиз аҳолисининг 60 фоиздан ортиғи бунёдкорлик салоҳиятига эга ёшлардан иборат. Улар халқимиз, давлатимизнинг бахтли келажагидир. Ёшлар учун барча шарт-шароитлар яратилган. 

Туманимиз аҳолисининг 52433 нафарини 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этаётган бўлса, уларнинг 29490 нафари 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлардир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги «Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги фармони ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини оширишда янги босқични бошлаб берди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн биринчи ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикаси ёшлар кунини белгилаш тўғрисида»гиқонуннинг қабулқилиниши, 30 июнь – Ўзбекистон Республикаси Ёшлар куни этиб белгилангани ёшларимиз учун ўзига хос қувончли байрам бўлиши билан бирга уларни янги, юксак марраларга чорловчи рағбат бўлди.

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев, «… миллионлаб ёшларнинг ҳаёти ва келажагига бевосита дахлдор бўлган ўзгаришлар ҳар томонлама чуқур ўйлаб иш тутишни, етти ўлчаб бир кесишни талаб этади», дея таъкидлаган эди. Куни кеча муҳтарам Президентимиз ёшларимиз ҳаётига оид яна бир муҳимҳужжат – «Ёшлар келажагимиз» Давлат дастурини амалга ошириш тўғрисида»ги фармонга имзо чекди.

Ёшларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик, замонавий, ўқимишли, интеллектуал ва маънавий баркамол, ғайратли, эркин фикрловчи, ёт ғоялар, «оммавий маданият» хуружларига қарши тура оладиган, Ватаним тақдири, менинг тақдирим деб биладиган етук ёшларнинг вояга етишига хизмат қилади.

Маданият ва аҳоли дам олиш марказида туман ҳокимлиги, туман маданият бўлими, халқ таълими бўлими, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши ва бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда туманда «Ёшлар – Ўзбекистон келажаги» шиори остида фестивал бўлиб ўтди.

Сўз туман ҳокими Абдивали Мустановга берилди.

Туман ҳокими барча ёшларни «Ёшлар куни» билан қизғин муборакбод этиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ёшларга йўллаган табригини ўқиб эшиттирди. Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси Шавкат Қодиров табрик сўзига чиқиб йиғилганларни, ёшларни илк маротаба нишонланаётган «Ёшлар куни» билан табриклади ва Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда тадбирларни ўтказишда яқиндан кўмак бераётган туман ташкилотлари ҳамда фаол ёшларга, етакчиларга Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгашининг ташаккурнома, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғаларини топширди.

 

Байрам концерт дастурида туман маданият бўлими ҳаваскорқўшиқчилари, Анвар Келдиев, Баҳром Усмонов, АтҳамҚозоқов, Суҳроб Ибрагимов, Баҳром Исмоилов, Шерзод Дархонов, Миркомил Аҳмедов шунингдек, 18-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман кенгаши қошидаги «Ёшлар маркази» ўқувчилари ижросидаги Она-Ватан, тинчлик, ёшлик, дўстликни тараннум этувчи куй-қўшиқ, рақслардан тузилган компазициялар намойиш этилди.

Рашид КАРИМОВ

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Ўхшаш янгиликлар


Юқорига