Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]

Орзиқиб кутилган “хат”

сана : 09-07-2018   /   Жиззах янгиликлари, Миллий тикланиш ДП   /   кўрилди: 86

ЎзМТДП Дўстлик туман Кенгаши томонидан тумандаги Наврўз шаҳарча фуқаролар йиғинида ўтказилган "Уйма-уй” лойиҳасида аҳоли томонидан ўз ечимини кутаётган кўплаб муаммолар юзасидан мурожаатлар келиб тушганди.

Мурожаатчилар орасида Шарқ кўчасида яшовчи, 1965 йилда туғилган фуқаро Фотима Тўраева ҳам бор эди...

- Кўп йиллар бўлди - ўзим мустақил юролмайдиган бўлиб қолдим, 2 гуруҳ ногирониман. "Худо суйган бандаларига дард беради”, - дейишади. Бу ҳам бир бандасига буюрилган синовда. Ўзинг юра олмаганингдан кейин, бошқаларга ҳам қайсидир маънода "оғирлигингни ташлагинг” келмас экан. Шу мақсадда ногиронлик аравачаси олишда ёрдам сўраб жуда кўп жойларга мурожаат қилдим. Аммо, қаерга бормай "Шуғулланяпмиз, ҳал бўлиб қолар...”дан нарига ўтишмасди. Бир куни ҳовлида ўтирсам ўзларини "Биз партияданмиз” деб таништирган бир нечта одам мендан "Қандай муаммойингиз бор?” – деб сўраб қолишди.

 

Тўғриси уларгача бир нечта гуруҳ "шунчаки” келиб-кетган. Шунга кўникиб қолганлигимданми, "Булар ёрдам бера олишадими, йўқми?! Қанча "югур-югур” қилдим, фойдаси бўлмадику” деган фикрлар ҳаёлимдан ўтди. Шундан бўлсада, навбатдаги "ташрифчи”ларга муддаойимни айтдим. Улар яна ҳар доимгидек дафтарларига мени "ёзиб” қўйишганлигини айтишди... Орадан бир қанча вақт ўтди. Мана бугун кўриб турганингиздек улар уйимга "янгилик” билан келишди. Бунинг учун партия ходимлари ва депутатлардан чин дилдан миннатдорман. Илоҳим, мартабалари бунданда улуғ бўлсин, касб корларига худо барака берсин, - дейди дейди Фотима Тўраева севинч ёшларини яшира олмай.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, ушбу мурожаат юзасидан партиянинг Дўстлик туман Кенгаши ходимлари ва халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Ш.Қуролов бамаслаҳат туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари номига депутатлик сўрови юборишди. Бу хатга тезда жавоб бўлавермагач, партия туман Кенгаши ходимларининг ўзлари ҳам тинмади, мутасаддиларни ҳам "тиндиришмади”. Ниҳоят мазкур депутатлик сўровига туман тиббиёт бирлашмаси ижтимоий бўлим бошлиғи У.Нуралиев томонидан жавоб қайтарилди. У (жавоб хати) "...Дўстлик тумани Наврўз шаҳарча фуқаролар йиғини Шарқ кўчасида яшовчи, 1965 йилда туғилган фуқаро Тўраева Фотима Хасановнага ногиронлик аравачаси ажратиб бериш тўғрисида...” эди. Ва бу айнан фуқаро кўп йиллар орзиқиб кутган "хат” эди...

Улуғбек Мустафаев,

ЎзМТДП вифлоят Кенгаши матбуот котиби

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета