Жиззахда «Ватанпарвар» ташкилоти фаолияти қандай бўлмоқда?

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти фаолият бошлаганига йигирма етти йил тўлди.

Жиззахда «Ватанпарвар» ташкилоти фаолияти қандай бўлмоқда?

Ўтган йиллар давомида олиб борилган изчил ислоҳотлар натижасида республикамиз Қуролли Кучлари мудофаа қудратини мустаҳкамлашнинг замонавий тизими яратилди. Ёшларни Ватанни ҳимоя қилишга тайёрлаш борасида қатор ютуқларга эришилди.

Фориш ўқув спорт техника клуби унитар корхонасининг ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ўтган йиллар давомида амалга оширилган ишлар, корхона фаолияти таҳлил қилиниб, келгуси режалар белгилаб олинди.

– Юксалишнинг залворли йўлидан дадил одимлаётган «Ватанпарвар» ташкилоти учун ўтган давр чин маънода ривожланиш йили бўлди, – деди Фориш ўқув-спорт техника клуби унитар корхонаси раҳбари Озод Ортиқов. – Белгилаб берилган режа-топшириқлар асосида иш юритилганлиги боис чақирилувчилардан Қуролли Кучлар учун ҳарбий-техник мутахассислар тайёрлашнинг замонавий мактаби вужудга келтирилди. Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг давлат, нодавлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликдаги тизими яратилди. Шу билан биргаликда автотранспорт воситалари ҳайдовчилари, оммавий касбларнинг бошқа турлари мутахассисларини тайёрлаш мактаби юзага келди.

– Ўқув-спорт техника клубида турли тадбирлар, спорт мусобақалари ташкил этиш, ўзгалар кўмагига муҳтож бўлганларга моддий ёрдам кўрсатиш анъана тусини олди. 9 май – Хотира ва Қадрлаш куни арафасида туман ҳудудида яшаётган 3 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилариҳолидан хабар олиниб, уларга жамоа номидан турли совғалар топширилди.

Шунингдек, ҳисобот даврида йўл қўйилган камчиликлар ва муаммолар алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Йиғилишда сўзга чиққан Ўзбекистон халқ демократик партияси туман кенгаши раиси Норинисо Ирисова, «Маҳалла» жамоат фонди раисининг ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари Сардор Хўжақулов, Фориш қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти раиси Муҳайё Эгамбердиева, «Ватанпарвар» ташкилоти вилоят кенгаши мутахассиси Сардорхон Асроровлар ҳам сўзга чиқиб, ўқув-спорт техника клуби унитар корхонаси фаолиятини янада яхшилаш, жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Йиғилишда бир овоздан Озоджон Ортиқов Фориш ўқув-спорт техника клуби унитар корхонаси раҳбари этиб сайланди.

Рашид КАРИМОВ

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 11 07 2018 йил
0
49

Ўхшаш янгиликлар


Юқорига