Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. Механизатор ва сувчиларга барча шароитлар яратилди

Механизатор ва сувчиларга барча шароитлар яратилди

сана : 11-07-2018   /   Жиззах янгиликлари, Ҳуқуқ   /   кўрилди: 91

Арнасой тумани ғаллакорлари жорий йилда 11 минг 700 гектар майдонда бошоқли дон етиштириб, 27 минг тонналик хирмон уюшни мақсад қилишган. Бугунги ҳосил салмоғи туман деҳқонларининг йил давомида баракали меҳнат қилганликларини кўрсатиб турибди. Чунончи, туман фермерлари яқин бир неча кунда давлатга ғалла сотиш шартномавий режасини ортиғи билан бажарадилар.

Дарвоқе, ҳудуддаги "Бухоро” сув истеъмолчилари уюшмаси деҳқонлари вилоятимизда биринчи бўлиб бошоқли дон топшириш режасини уддаладилар. Айтиш жоизки, арнасойликлар ўримни сусайтирмаган ҳолда ғўза парваришини жадаллик билан амалга оширмоқдалар. Жумладан, суғориш ҳамда экинни барглари орқали озиқлантириш ишлари асосан тунда бажарилаяпти.

—Кечаси суғориш сув сарфини камайтиради, ғўзанинг сувга қонишини таъминлайди. Қолаверса, биологик стимуляторлар билан қўшимча озиқлантириш тадбирларининг тунда амалга оширилиши юқори ҳосилдорлик гаровидир. Шу маънода, механизатор ва сувчиларга кечки овқат ҳамда ярим тунда енгил тамадди ташкил этилиб, агротехник тадбирларнинг қуёш ботгандан сўнг бажарилишига эришаяпмиз. Ҳозирда 40 та "ОВХ 600” техникалари ғўзани суспензия усулида озиқлантиришга йўналтирилган. Мавжуд техникаларни отрядларга бирлаштириб ишлатаяпмиз, бу эса пахта майдонларини жадал қамраб олиш имконини бермоқда. Шунингдек, туманимиз даларида фаолият кўрсатаётган 1 минг 840 нафар сувчилар чироқ, этик ва кетмонлар билан таъминланди, — дейди туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ином Шакаров.

Хабарингиз бор, Президентимизнинг 2017 йил 8 августдаги "Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида ҳокимлик, прокуратура, ички ишлар ва солиқ идоралари секторларда аҳолининг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш чораларини кўрмоқдалар. Худди шундай мазкур соҳалар вакиллари қишлоқ хўжалиги ходимларига камарбаста бўлишаётир.

— Ички ишлар ходимлари секторларда жамоат тартибини сақлаш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш билан бирга агротехник тадбирларнинг бажарилишида ташкилотчи ва назоратчи вазифасини ўтамоқда, — дейди Арнасой тумани ИИБ бошлиғининг ўринбосари, подполковник Акрам Мисиров. — Яъни, кимёвий ўғит ва воситалар, ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари, эҳтиёт қисмларнинг далаларга етказиб берилишида узилишларга йўл қўймаслик чоралари кўрилаётир. Шунингдек, сектор раҳбарлари томонидан илғор механизатор ва сувчилар рағбатлантирилмоқда. Уларнинг иш ҳақлари билан ўз вақтида таъминланиши назорат қилинмоқда. Тумандаги 16 та сув истеъмолчилар уюшмасининг барчасида механизаторлар уйлари юзага келтирилган.

Яна бир маълумот: кечаси ишлаётган техникаларга 4 та ёнилғи ташиш машинаси бириктирилган. Яна шунча техник хизмат кўрсатиш бригадаси ҳамда иккита пайвандловчилар гуруҳи фаолият кўрсатаяпти.

Ғўза ҳолатидан келиб чиқиб иккинчи ва учинчи сув берилмоқда. Маҳаллий ўғитни шарбат усулида оқизиш ҳам эътибордан четда қолаётгани йўқ. Ер тобга келиши билан пешма-пеш культивация қилинаётир. Касаллик ва зараркунандаларга олтинкўз, трихограмма каби ҳашаротлар ҳамда феррамон тутқич, шарбатли қопқонлардан фойданилаган ҳолда курашилаяпти.

Шунингдек, экинларга "Энтожен” ва "Сажен” препаратлари берилиб, ғўза ғовлашининг олди олинмоқда. Қисқаси, туман пахтакорлари 21 минг 400 тонна "оқ олтин” хирмони уюшни режалаштиришган. Бунинг учун 9 минг гектар майдонда ғўза парваришланмоқда.

 

Жиззах вилояти ИИБ матбуот хизмати.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета