Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. Дўстликда Кенгашнинг беш йиллик фаолияти қониқарли деб топилди

Дўстликда Кенгашнинг беш йиллик фаолияти қониқарли деб топилди

сана : 12-07-2018   /   Жиззах янгиликлари   /   кўрилди: 70

Мудофаага кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Дўстлик туман Кенгашининг ҳисобот конференцияси ўтказилди.

Унда Мудофаага кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Шокир Турсунмуродов, туман Кенгаши аъзолари ва ташкилотидан делегатлар иштирок этишди.

Дастлабки масала ташкилотнинг 5 йиллик фаолиятига бағишланиб, амалга оширилган ишлари бўйича ҳисобот берилди.

-Ташкилотқошидаги ўқув техника клубида "В", "С" ҳамда "ВС" тоифалардаги ҳайдовчилар тайёрланади. Ҳар йили 6 та гуруҳ ташкил этилиб, унда 25 нафардан ўқувчилар ўқитилган. Ўтган беш йил давомида эса жами 750 нафар ўқувчиларлар ўқитиб, уларга ҳайдовчилик гувоҳномалари топширилди,-дейди ташкилот раҳбари Фарҳод Қодиров. -Ўқитишдан тушган маблағлар эса ташкилотнинг моддий техник базасини шакллантиришга жалб этилган.

Таъкидлаш керакки, бундан 5 йил муқаддам ташкилотда фақатгина битта "Тико" русумли автомобил мавжуд эди. Бугунги кунга келиб, "Спарк", "Дамас", "Матиз" каби замонавий уловлар билан тўлдирилди.

Бундан ташқари, ташкилот ўзнинг биноси ва ўқув базасига эга эмасди. Ҳисобот даврида эса "Лола" мактабгача таълим муассасасига тегишли бино капитал таъмирдан чиқарилиб, ўқувчилар учун барча шароитлар яратилди. Ҳовлида ўрганувчилар учун автодром ташкил қилинди. Янги ўқитиш технологиялари асосида 13 та компьютер, видео проектор келтирилиб, автомобил бошқаришни ўрганиш истагида бўлган ўқувчилар ихтиёрига топширилди.

Ташкилотда бундан ташқари, авиомодел, пневматик милтиқда ўқ отиш спорт машғулотлари ҳам йўлга қўйилиб, унда таълим олаётган ёшлар спортнинг мазкур турлари бўйича ҳар йили вилоят ҳамда республика босқичларида муваффақиятли иштирок этиб қайтишмоқда.

Шунингдек, туманда ўтказилаётган маънавий, ҳарбий ватанпарварлик тадбирларида ташкилот аъзолари ҳам фаол иштирок этишаяпти.

Йиғилиш қатнашчилари Кенгашнинг фаолиятини атрофлича муҳокама этиб, унинг беш йил давомида амалга оширган ишларини қониқарли деб баҳоладилар.

Шу билан бирга, Конференцияда ташкилот раҳбари вазифасида ишлаб келаётган Фарҳод Қодиров бир овоздан Мудофаага кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Дўстлик туман Кенгашининг раиси этиб сайланди. Бундан ташқари йиғилишда вилоят конференциясига тумандан делегатлар ҳам тасдиқлаб олинди.

ҒофурҚултоев,

туман Мудофаага кўмаклашувчи

"Ватанпарвар" ташкилоти ўқитувчиси
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета