Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. Форишда китоб тақдимоти ўтказилди

Форишда китоб тақдимоти ўтказилди

сана : 12-07-2018   /   Жиззах янгиликлари, Маданият   /   кўрилди: 54

Тараққиётга элтувчи йўллар кўп. Аммо, уларнинг барчаси учун хос бўлган муштарак бир жиҳат мавжуд.

Уларнинг ҳеч бири маърифатдан айро эмас. Маърифатнинг асоси эса китобдир. Демак, китобсиз тараққиёт йўқ. Шу боис болаларимизни китобга қизиқтиришимиз керак. Бунинг учун ҳар бир ота-она китобга муҳаббатли бўлмоғи даркор.

Ўзбекистон Қаҳрамони, адабиётшунос олим Озод Шарофиддинов бетоб бўлиб ётиб қолганида бир гуруҳижодкорлар домлани кўргани боришибди. Хаста бўлишига қарамай, Озод ака китоб ўқиётган экан.

- Шунча ўқиганингиз етар, соғлигингизни ўйласангиз-чи, - дейишибди шогирдлари.

- Эшитишимча у дунёда китоб ўқиб бўлмас экан. Шунинг учун бу дунёда ўқиб олай деяпман-да, - деб жавоб берибди устоз.

Чингиз Айтматовдан бир мухбир: «Сиз кўп ёзасизми? деб сўраганда у «йўқ», кўп ўқийман», деб жавоб берган экан.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 12 январдаги «Китоб маҳсулотлар чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолаасини ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибқилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида»ги фармойиши, 2017 йил 13 сентябрдаги «Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибқилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори китобхонлик маданиятини янада шакллантириш ва буни долзарб масала сифатида давлат сиёсати даражасига кўтаришдан далолат беради. Юрт истиқболини кўзлаб мамлакатимизда Президентимиз бошчилигида бу борада амалга оширилаётган ишлар ёшларнинг китобга бўлган қизиқишини янада кучайтиради. Чунки халқнинг маънавиятини юксалтиришда ҳеч нарса китобнинг ўрнини босолмайди. Китоб – руҳиятни озиқлантиради, мутолаа – вужудни, қалбни поклайди.

Туман ҳокимлиги ташаббуси билан маънавият ва китобхонлик тадбири ҳамда иқтидорли ёзувчи Обиддин Маҳмудовнинг «Фарзанднома» деб номланган китобининг тақдимот маросими бўлиб ўтди.

Тадбирни туман ҳокими Абдивали Мустанов кириш сўзи билан очиб, китобни маънавиятимизнинг юксалтиришдаги тутган ўрни хусусида тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг ушбу маънавий-маърифий тадбирни бошқариб боришни «Ўзбекистон» телеканали журналисти Гулнора Тўраевага топширди.

Китоб тақдимоти тадбирида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси, шоир Саъдулла Ҳаким, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари, шоир Мирхожиддин Мирзо, Ўзбекистон халқартисти Гавҳар Зокирова, Тошкент шаҳридаги _______ жоме масжиди имом хатиби, ёзувчи Абдуқаҳҳор қори Юнусовлар сўзга чиқиб, аҳоли ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, Обиддин Маҳмудовнинг «Фарзанднома» асарини ёшлар тарбияси борасида тутган ўрни ҳақида сўз юритдилар.

Тадбирда «Фарзанднома» асари муаллифи Обиддин Маҳмудов сўз олиб, китоби тарғиботи борасида яратилган бундай имконият учун туман ҳокимлигига самимий миннатдорчилик изҳор этди.

Тадбирда эстрадамизнинг таниқли хонандаси Шуҳрат Дарё ўзининг дилтортар қўшиқлари билан барчани хушнуд этди.

Тадбир ниҳоясида барча иштирокчиларга туман ҳокимлиги томонидан китоблар совға қилинди.

Рашид КАРИМОВ

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета