Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. Ёшлар иттифоқига таклиф - Ёшлар банкини очиб беринглар

Ёшлар иттифоқига таклиф - Ёшлар банкини очиб беринглар

сана : 12-07-2018   /   Жиззах янгиликлари   /   кўрилди: 86

Биз ёшлар Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи кучли, ҳар жабхада ўзини кўрсата оладиган ташкилот бўлишини хоҳлаймиз.

Бунинг учун Ёшлар иттифоқи молиявий жиҳатдан ҳам яхши таъминланган бўлиши, ёшларни иш билан таъминлаш ва Ёшлар маркази ўқувчиларининг амалиёт ўташи ва улар курсларни тугатгачбекор қолмаслигини таъминлаш учун ташкилот таасаруфида ишлаб чиқариш корхоналари бўлиши, керак. Бунинг учун эса Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи фаолиятга янгиликлар киритиш зарур. Менда бу борада ажойиб таклифим бор.

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг ўз-ўзини молиялаштириши, ёшларни иш билан таминлаши учун унинг тасарруфида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарини ташкил этиш лозим.

Ўз навбатида мазкур корхоналарнини Ёшлар иттифоқига ўтказиб берилса, ёки шартнома асосида шериклик қилинса, муамолар бир мунча енгиллашган бўларди. Бундан ташқари қанчадан-қанча янги иш ўринлари очилади. Оддийгина мисол келтираман.

Самарқанд вилояти Булунғур туманида бугунги кунда иш фаолиятида бўлмаган эски "Шароб” ичимлигини ишлаб чиқарувчи корхонани ўз тасарруфига олиб уни қайта оёққа турғизса, туманда ва туманга яқин бўлган ҳудудларда узумчилик соҳаси янада равнақ топади, янги боғлар ташкил этилади туманда ва туманга яқин ҳудудларда узумчиликка иқтисослаштирилган боғлар кўплигини инобатга олиш керак. Биргина Мўғол ҚФЙда узоқ вақтлардан буён узумчилик ривожланган ва Республикамизга донғи кетган, жуда кўплаб ёшлар учун янги иш ўринлари очилади.

Ишлаб чиқарилган маҳсулотларни чет эл бозорларига экспорт қила олсак, бунинг орқасидан анчагина маблағ ишлаб олиш мумкин кейин ана ўша маблағ эвазига Ёшлар иттифоқи, қилаётган ҳаражатларини қоплаши мумкин. Маҳсулотларни эхспорт қилиш орқали давлат буджетига ҳам даромад олиб келади.

Бунинг яна бир қулайлик тамони бор, яъни, барчамизга маълумки жорий йилда Республика ёшлар маркази ўз иш фаолиятини бошлади. Бу ерда уч ойлик курслар очилган бўлиб, турли касбий тўгараклар фаолият юриб келмоқда. Ўқувчилар курс давомида амалиётга чиқишни ва олган назарий билимларини амалиётда ҳам тоблашни ҳамда мустаҳкамлаш истаги кучли, курсни битиргач шу соҳа бўйича бирор жойга бориб ишлашни хоҳлайди. Агарда бирон корхона билан келишув йўлга қўйилганда битирувчиларни иш билан таминлашнинг имкони бўлар эди-ми?.

Ёшлар иттифоқининг ишлаб чиқариш корхоналари бўлганда Республика ёшлар маркази у ерга кадр етказиб берувчи ташкилотга айланар эди, ўз-ўзидан Ёшлар марказидаги курсларгақатновчилар сони ҳам ошади. Бунда бир муаммо бўладики, Республика ёшлар маркази ўқув дастурини тубдан ўзгартиши лозим. Малакали ўқитувчиларни ишга жалб қилиш керак бўлади, агар курсни уч ойлик эмас, аксинча, вақти узайтирилса ва ўқув контракт асосидаги курсга айлантирилса, у ердан чиққан мутахассис ҳам шу соҳанинг эгаси бўлиб чиқади. Бундан ташқари, контракт тўловидан келган маблағни ўқитувчиларга ойлик маош чиқаришда, керакли анжомлар олишда ишлатиш имкони вужудга келади.

Яна бир йўл бор! Маиший хизмат кўрсатиш корхоналарини ташкил этиш мумкин. Буларга сартарошлик, тўй ва базмларга пишириқлар пишириб етказиш ва бошқалар. Сабаб, бу соҳага ихтисослаштирилган тўгараклар бугунги кунда ўз фаолиятиниюритиб келмоқда.

Бошқа янгилик киритиш мумкин. Қурулиш корхонасини очиш мумкин. Бош биноси Тошкентда бўлади ҳудудларда филиаллари фаолият юритади. Масалан бугунги кундақурилаётган ёшлар уйларини ўша корхона қуриб битказади. Юртимиздақишлоқ ва маҳаллаларни ободонлаштириш учун ҳар бир вилоятда, туманда "Обод маҳалла”, "Обод қишлоқ” дастурлари бўйича юзлаб қишлоқ ва маҳаллаларда қурилишлар жадаллик билан олиб борилмоқда.

Бу ишларга "Ёшлар отряди” ўз ҳиссасини қўшиш мумкин. Ўз ўзидан улар ҳам ишли бўлишади.

Агарда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ишларини ҳам олиб бориб ўз-ўзини молиялаштирса, танқитчилар ҳам уларни тинч қўйишган бўлармиди. Мени таклифим Ёшлар иттифоқи ўзининг молиявий жиҳатини яхшилаб олиш йўлида "Ёшлар банки”ни ташкилэтса.

Ёзсам таклифларим ва фикрларим жуда кўп, бу таклифларни эса шу соҳанинг асл агаларига топширсам, уларга қайсидир тарафдан фойдам текса, бошим кўкка етган бўлар эди. Бу таклифларни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ривожига ўз ҳиссасини қўшишни хоҳлаган ўн саккиз миллион ёшнинг бир зарраси сифатида қабул қиласизлар деган умиддаман.

Тўраев Жамол

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета