Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. Жиззахда сақланаётган антиқа гиламлар ҳақида

Жиззахда сақланаётган антиқа гиламлар ҳақида

сана : 12-07-2018   /   Жиззах янгиликлари, Миллий тикланиш ДП   /   кўрилди: 104

Гиламдўзлик халқимиз орасида "қўлдан-қўлга” ўтиб келаётган ҳунармандчиликнинг ноёб турларидан бириҳисобланади.

Ҳарқандай услубда бежирм тўқилган, жаҳон андозасига жавоб берадиган даражада сифатли тўқилган гиламлар "эвазига”қўллар кафтида қаварган изларқолиши мумкин. Аммоқалб туғёнида ҳис-туйғулар ифодаси барқурмоғи айни ҳақиқат...

Яна бир ҳақиқат эса - ана шундайқаварганқўллар орқали - авлоддан авлодга ўтиб, янада равнақ топиб келаётган "устоз - шогирд” анъаналари ҳам давом этиб келаётганлигидир...

Рустам Нурматов – ЎзМТДП Арнасой туман Кенгаши раиси, халқдепутатлари Арнасой туман Кенгаши депутати:

- Ўрганиш давомида фуқаро Суймахол Хидирова хонадонида ҳам бўлдик. Бу ердаги 1943 йил4х5ҳажмда қўл меҳнати орқали тўқилган "Қўш герек” номли гилам эътиборимизни тортди. Аҳамиятли томони - тўқилганига қарийб бир аср бўлганлигига қарамасдан гилам ҳозиргача ўз ҳолича сақланган. Гиламдақизил ранглар мужассам эттирилган ва у турли хил тарихий нақшинкор безаклар билан безатилган. Ундаги нақшлар "Салмайил”, "Егарқош”, "Олақурт”, "Чирнамо” каби номлар билан аталиб, фусункорлигини йўқотмаганҳолда сақланган.Суймахол ая бугунги кунда гиламдўзлик ҳунарининг сир асрорларини ёшларга ҳам ўргатиб келмоқда.

Барчиной Рустамовада ўзгача тарихга эга2х3 ҳажмдаги гилам мавжуд. Табиатқўйнида икки арслон ва капалаклар тасвири туширилган ушбу гиламдаҳайвонат ва набодод олами билан инсон ўртасидагиўзаро "дўстлик” ифода эттирилган.

Сотқиной аяга онаси томониданҳадяқилинган, ўзида табиатнинг баҳорий "безак”ларини акс эттирган гилам тарихи эса 1917 йилга бориб тақалади. Гиламнинг икки ён томонидаги оқрангдагитолалари ва атрофидаги тўртбурчак шаклда уйғун ранглар жилоси камалак ранглар дея аталиб, ўртадаги атиргуллар беназир баҳор чечаклари сифатида талқин этилади.

Гиламларга оид маълумотлар:

-Қорақалпоғистонлик ҳунарманд томонидан Зулфияхоним таваллудининг 60 йиллиги муносабати билан сиймоси туширилиб тўқилган гилам. Гилам ҳозирда Жиззах вилоят ўлкашунослик мўзейида сақланмоқда.

-Садриддин Айний сиймоси туширилган гилам эса XX асрга оид. Ҳозирда Жиззах вилоят ўлкашунослик музейида сақланмоқда.

-А.Навоийнинг сиймоси туширилган гилам. Ҳозирда Жиззах вилоят ўлкашунослик музейида сақланмоқда.

-Ҳофиз Шерозий сиймоси туширилган гилам. Ҳозирда Жиззах вилоят ўлкашунослик музейида сақланмоқда.

-1989 йилда Чимқўрғонлик адабиёт ихлосмандлари томонидан Ҳамид Олимжоннинг 80 йиллигига бағишлаб тўқилган гилам. Ҳозирда Жиззах вилоят ўлкашунослик музейида сақланмоқда.

-Берди Кербобоев томонидан Ш.Рашидов сиймоси туширилиб тўқилган гилам. Гилам 1992 йилда Ш.Рашидов музейига тақдим этилган.

-1974 йилда тўқилган гилам. Ҳозирда Жиззах шаҳар Сайилжойи маҳалласида яшовчи фуқаро ҳонадонида сақланмоқда.

-XIX асрга оид Жулқурс - Ғаллаорол мактабига оид гилам ҳозирда Жиззах вилоят ўлкашунослик музейида сақланмоқда.

 

Улуғбек Мустафаев,

ЎзМТДП вилоят Кенгаши матбуот котиби

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета