Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. Жиззах вилоятида жорий йил иккинчи чоракда 172 ёнғин ҳодисаси рўй берган

Жиззах вилоятида жорий йил иккинчи чоракда 172 ёнғин ҳодисаси рўй берган

сана : 19-07-2018   /   Жиззах янгиликлари   /   кўрилди: 84
Олиб борилган хавфсизлик чоралари, тарғибот-ташвиқот ишлари натижасида вилоятда ушбу офат ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 29 тага қисқарган бўлса-да, бундай нохуш ҳолатлар ҳамон учраб турибди.

Жиззах вилояти ИИБ ёнғин хавфсизлиги бошқармаси марказий диспетчерлик хизматига Жиззах шаҳар Турон маҳалласи 5-уйда ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушгач, беш дақиқадан сўнг ўт ўчирувчилар воқеа жойига етиб борди. Хонадон ҳаммомида бошланган ёнғин уйларга ўтиб улгурмасдан ўчирилди.Ёнғиндан ҳаммомнинг том қисми билан қўшни хонадон тандирхонаси зарарланган.
Президентимизнинг 2017 йил 23 майдаги "Ички ишлар органлари ёнғинхавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ёнғин ўчириш кучлари ва воситаларини бошқариш, шунингдек, ёнғинга қарши назорат фаолияти соҳасига замонавий илмий-техника ютуқлари, ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш бўйича амалга оширилган ишлар туфайли ёнғин хавфининг олдини олиш ва уни зарарсизлантириш хизмати такомиллаштирилмоқда. Бу ўзгаришлар, аввало, ёнғинўчириш хизмати қисмларининг воқеа содир бўлган жойга етиб келиш ҳамда офатни бартараф этишдаги тезкорлиги ошганида намоён бўлмоқда. 
– Ёнғин хавфсизлиги хизматини янада такомиллаштиришга қаратилаётган эътибор ўз самарасини бермоқда, – дейди Жиззах вилояти ИИБ ЁХБ катта муҳандиси, катта лейтенант Фаррух Абдураҳмонов. – Кейинги вақтда тизимдаги ўт ўчириш қисмлари барча замонавий техник воситалар билан етарлича таъминланди. Ёнғин ҳақида хабар келиши билан 1 дақиқа ичида машиналаримиз отряд жойлашган ҳудуддан чиқиб кетади ва шаҳарнинг энг узоқ нуқтасига 15 дақиқада етиб боради. Натижадаёнғинларни бартараф этиш имконияти кенгайди. 
Ёнғинлар таҳлилига асосан соҳа ходимлари томонидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда уйма-уй юриб амалга оширилаётган тарғибот-ташвиқот ишлари ижобий самара бермоқда. Аниқланган камчиликларнимаҳалла фуқаролар йиғинида муҳокама қилиш, ёнғин вақтида ҳаракатланиш ваёнғин ўчириш бўйича амалий машғулотлар ўтказишга алоҳида эътибор қаратилаётир. 
Шу туфайли технологик жараён бузилиши, иситиш печлари носозлиги, транспортдан фойдаланиш қоидаларини бузиш туфайли юз берган ёнғинлар сони ўтган йилга нисбатан камайишига эришилган.
Бироқ ёнғин сонини кўрсатувчи ҳар бир рақам ортида одамлар тақдири, саломатлиги, моддий, маънавий бойликлар турибди. Бинобарин, бу офатнинг жамиятга етказадиган зарари жуда катта. Биргина жорий йилнинг иккинчи чорагида вилоятда юз берган ёнғинлар оқибатида давлат ва фуқароларга 559 миллион 220 минг сўм моддий зарар етган. Ёнғинлар сабаб 2 фуқаро ҳалок бўлган, 4 фуқаро тан жароҳати олган. 
Ёнғинларнинг 70 фоизидан зиёди аҳоли турар жойларида рўй бераётгани офатнинг юз беришига инсон омили, айрим одамларнинг "бу менга боғлиқ эмас” ёки "менда бу каби ҳолат рўй бермайди” қабилида иш тутиши асосий сабаблардан бўлаётганини кўрсатмоқда. Хусусан, очиқ оловдан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаслик, болаларни қаровсиз, электр ускуналарини назоратсиз қолдириш каби сабаблар туфайли турли нохуш ҳолатлар юзага келаётир. 
Шунинг учун вилоят ИИБ ёнғин хавфсизлиги бошқармаси томонидан аҳоли яшаш хонадонларида, корхона, муассаса ва ташкилотларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу йўналишда ҳар ҳафтанинг чоршанбасида ўтказилаётган "Ёнғинлар профилактикаси куни” айниқса яхши самара бераётир. Профилактика кунида ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларига риоя этиш бўйича олиб борилаётган ишлар, эришилган натижалар таҳлил қилиниб, камчиликларни бартараф этиш юзасидан амалий чора-тадбирлар белгилаб олинаётир.

Manba: uza.uz

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!