Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. Жиззах шаҳрида ички ишлар бўлими очилди

Жиззах шаҳрида ички ишлар бўлими очилди

Cана : 20-07-2018   /   Жиззах янгиликлари, Ҳуқуқ   /   кўрилди: 250

Жиззах шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 3-сонли ички ишлар бўлимининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Кенг жамоатчилик вакиллари, ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари, меҳнат фахрийлари иштирокида уюштирилган тадбир аввалида вилоят ҳокими Эргаш Салиев сўзга чиқди. Нотиқ мамлакатимизда сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий соҳаларда кечаётган ислоҳотлар, хусусан, тинчлик ва осойишталикни таъминлаш борасидаги тадбирлар тўғрисида тўхталиб ўтди. Шунингдек, "Хавфсиз шаҳар” концепциясини жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тилга олинди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари Алишер Мирзаев эса мамлакатимизда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, бу йўналишда илғор усул ва технологияларни қўллаш ҳамда инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш борасидаги чора-тадбирлар юзасидан фикр билдирди. Шундан сўнг йиғилганлар бўлимда яратилган шароит ва имкониятлар билан танишдилар.

— Бўлим вилоят марказидаги "Кимёгар”, Алишер Навоий, "Маданият”, "Сайхон”, Ҳамид Олимжон, "Тинчлик”, "Хайробод” маҳаллаларини қамраб олади. Яъни, ушбу маҳаллалар аҳолиси илгаригидек Жиззах шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига эмас, ўз ҳудудларидаги бўлимга келадилар. Бу фуқароларни ортиқча оворагарчиликлардан ҳимоялайди, ҳар бир масалани ўз вақтида ҳал этиш имкониятини кенгайтиради. Бўлимда барча шароитлар яратилган. Терговчи, суриштирувчи, жиноят қидирув бўлими, маърифат, дам олиш, ювиниш хоналари каби 13 та хона мавжуд. Навбатчилик қисмида ситуацион марказ фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, бу ердан аҳоли тўпланадиган 6 та ҳудуд ва йўл кесишмалари назорат қилинади. Келгусида босқичма-босқич камералар сонини ошириб бораверамиз. Фуқаролар шахси аниқлаштириладиган саралаш хонаси овоз ва тасвир ёзиш ускуналарига эга. Барча ходимлар замонавий компьютер ва алоқа воситалари билан таъминланган. Умуман олганда, самарали ишлашимиз учун барча шароитлар бор, — дейди Жиззах шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 3- сонли ички ишлар бўлимининг бошлиғи, майор Дилшод Нормуродов.

Бўлим таркибидаги 9 нафар профилактика инспекторлари хизмат машиналарига эга. Яна бир автомашина ажратилиши кутилаётир. Айтганча, бинода "Кимёгар” маҳалла фуқаролар йиғини ҳам жойлашган.

— Бир ярим ойлик муддатда мазкур иншоотда реконструкция ишлари якунланди, — дейди "Абдувоҳид қурилиш таъмир” МЧЖ раҳбари Ихтиёр Тошпўлатов. — Бу даврда 3 та техника ва 70 нафар қурувчи кучи билан 1 миллиард 610 миллион сўмлик иш бажарилди. Кўриб турганингиздек, соҳа талабларига тўла жавоб берадиган имконият ва шароитлар яратилди.

Айтиш жоизки, ушбу идора "Хавфсиз шаҳар” концепцияси талаблари асосида Жиззах шаҳрида юзага келтирилган иккинчи ички ишлар бўлими ҳисобланади. Биринчиси "Заргарлик” маҳалласи ҳудудида бўлиб, шу йил апрель ойида фойдаланишга топширилган. Президентимиз жорий йил 30-31 март кунлари вилоятимизга ташрифи давомида мазкур бўлим фаолияти билан танишган эди. Жиззах шаҳрида яна иккита ана шундай бўлимни барпо этиш режалаштирилган.

Жиззах ИИБ Ахборот хизмати.
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!