Жиззахда гиёҳванд модда топиб беришини талаб қилган шахслар уй эгасини калтаклади

Жиззахда гиёҳванд модда топиб беришини талаб қилган шахслар уй эгасини калтаклади

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Жиззах шаҳри Наврўз маҳалласида истиқомат қилувчи, 1990 йилда туғилган И.У. ва Маданият маҳалласида яшовчи, 1998 йилда туғилган Т.С. Наврўз маҳалласида яшовчи, 1968 йилда туғилган Х.В.нинг уйига бориб, ундан гиёҳванд модда топиб беришини талаб қилишган

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, Х.В.нинг гиёҳванд моддалар йўқлиги, бундай воситалар савдоси билан шуғулланмаслигини таъкидлашлари наф бермаган.

Бу шахслар хонадон эгаси ва унинг келишмовчилигига аралашган, 1994 йилда туғилган ўғли С.Б.ни тош билан бир неча маротаба уриб, тан жароҳати етказишган.

Оқибатда, Х.В. чап томон кўкрак қафаси, орқа томон юмшоқ тўқималарининг лат ейиши ташхиси билан республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилган. Унинг ўғли С.Б. эса пастки жағ суягининг синиши ташхиси билан тиббий ёрдам олган.

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.