Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. Бахмалда маҳалланинг ўрни ортмоқда

Бахмалда маҳалланинг ўрни ортмоқда

Cана : 04-08-2018   /   Жиззах янгиликлари, ОАВ, Жиззах ҳақиқати   /   кўрилди: 147

Маҳалла ўзбекларга, фақат ўзимизга хос бўлган, одамларни жамият билан уйғун яшашга ўргатадиган, ёшларнинг онгу-тафаккурида боболаримиздан қолган урф-одатларни, миллий қадриятларимизни шакллантирадиган маскан.

Бундай эзгу ишлар кўлами эндиликда яна ҳам кенгайди.

 

Маҳалла бежизга катта оила деб аталмайди. Оила бўлгач, кимдир нимадир қилиб қўйишини кутмасдан барча бирдек ҳаракат қилмоғи зарур. Бунинг энг ишончли йўли маҳалла фаолларининг ҳудуддаги ҳар бир оиланинг ахволидан, қувонч-уташвишларидан, айниқса ёшлар тарбиясидан бохабар бўлишидир. Шундай қилинса ўғил-қизларимиз тарбияга, маслаҳатга муҳтож бўлмайди. Кўмакка эҳтиёжманд одамлар назардан четда қолиб кетмайди.

Ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгаши "Маҳалла” хайрия жамоат фонди Бахмал туман бўлинмаси билан ҳамкорликда ёшлар тарбиясида ҳам, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлашда ҳам тизимди тадбирларни амалга ошираяпти. Хусусан, кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларга, якка-ёлғиз қарияларга 19 миллион 330 минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечаклар тарқатилди. Барча маҳаллаларда маънавий-маърифий тадбирлар уюштирилди.

Олдимизда ўта муҳим вазифалар турибди. У ҳам бўлса ёш авлодни соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш, ёшлар орасида миллий ва маънавий қадриятларимизни тарғиб этиш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзинишакллантиришнинг аниқ тадбирларини амалга оширишдир. Жойларда амалга оширилаётган тарғибот-ташвиқод ишларида кексалар ва фахрийларнинг бой ҳаётий тажрибасидан кенг фойдаланаяпмиз. Бу зиммамиздаги вазифаларни тўлақонли уддалашимизда қўл келаяпти.

Алимхон АСРОРОВ,

"Жиззах ҳақиқати”газетаси

Ушбу хабар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисиҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятинингбошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан қўллаб-қувватланаётган "Sangzor.uz веб сайти базасида мамлакатимиздаги ислоҳотларнинг аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказувчи инновацион портал яратиш” лойиҳаси доирасида тайёрланди.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!