Жиззах вилояти Бандлик бош бошқармаси малакали кадрларни ишга таклиф қилади

Жиззах вилояти Бандлик бош бошқармаси малакали кадрларни ишга таклиф қилади

Жиззах вилояти Бандлик бош бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилоят филиали билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларни малакали ва энг муносиб номзодлар билан тўлдириш мақсадида очиқ мустақил танлов эълон қилади:

  • Жиззах вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси бошлиғи ўринбосари – Бош давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори;
  • Жиззах вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекциясининг Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича Давлат техник инспектори
  • Жиззах вилояти Мирзачўл туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директор ўринбосари
  • Жиззах вилояти Фориш туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директор ўринбосари
  • Жиззах вилояти Жиззах шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази Бандлик минтақавий дастурларини шакллантириш ва мониторинг қилиш шўъба мутахассиси;
  • Жиззах вилояти Ғаллаорол туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази “Касбга қайта ўқитишни ташкил этиш” шўъба мутахассиси (0,5 штат бирлиги)
  • Жиззах вилояти Зарбдор туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази “Касбга қайта ўқитишни ташкил этиш” шўъба мутахассиси (0,5 штат бирлиги)

Юқорида кўрсатилган вакант лавозимларга номзодлар қуйидаги малака талаблари бўйича маълумотларни Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг “Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали” (http://vacancy.argos.uz/) орқали билиб олишингиз мумкин.

Эътибор беринг!

  • Танловда иштирок этаётган номзод бир вақтнинг ўзида кўпи билан 1 та бўш иш ўрни учун ариза билан мурожаат этиш имконига эга.
  • Танловда иштирок этишни истаган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг “Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали” (http://vacancy.argos.uz/) орқали рўйхатдан ўтишлари мавжуд бўш лавозимлардан бирини танлаб сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.
  • Хужжат топширувчилар ONE ID тизимидан рўйхатдан ўтган бўлишлари ҳамда ўзларининг шахсий маълумотлари тўлиқ ҳолда киритилган бўлиши лозим.
  • Аризалар қоғоз шаклида бевосита қабул қилинмайди.

Танлов босқичлари ҳақидаги маълумотлар билан Жиззах вилояти Бандлик бош бошқармасининг 72 226 91 13 телефон рақами орқали билиб олишингиз мумкин.

Номзодлардан ариза ва керакли ҳужжатларни қабул қилиш муддати:

2020 йилнинг 16 октябрдан –  30 октябригача

Танлов қуйидаги босқичларда ўтказилади:

1- босқич – ҳужжатларни қабул қилиш;

2-босқич – номзодларнинг вакант лавозимга қўйиладиган малака талабларига мувофиқлигини ўрганиш;

3- босқич – номзодлар билан суҳбат ўтказиш;

4- босқич – номзодни ишга қабул қилиш тўғрисида тавсия бериш.

Ариза ва ҳужжатларни қабул қилиш муддати ўтганидан сўнг юборилган ариза ва ҳужжатлар қабул қилинмайди.