Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. Жиззахда ОИТС га қарши қандай ишлар амалга оширилмоқда (видео)

Жиззахда ОИТС га қарши қандай ишлар амалга оширилмоқда (видео)

сана : 11-08-2018   /   Жиззах янгиликлари, Видео, Вилоят ТВ   /   кўрилди: 283

Жиззахда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасиқошидаги ташкилотлараро эксперт комиссияси томонидан безгак, сил, ОИВ каби юқумли касалликларга қарши курашиш соҳасида давлат ва нодавлат ташкилотлар олиб бораётган ишларни мувофиқлаштиришҳамда уларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш масаласига бағишланган семинар ўтказилди.

 

Вилоят ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси, соғлиқни сақлаш, ички ишлар, молия, меҳнат бошқармалари, ОИТСга қарши курашиш, санитария-эпидемиология назорати марказлари вакиллари иштирок этган тадбирда ОИВга қарши курашиш ва унинг олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик натижалари муҳокама этилди.
Жиззах шаҳрида ОИТС маркази, вилоят ҳудудида 5 та туманлараро лаборатория, барча туманларда "Ишонч хонаси” фаолият кўрсатаётир.
Марказ томонидан турли ёшдаги фуқароларга ушбу касаллик тўғрисида кенг маълумот бериш мақсадида веб-сайт яратилди. Jizzax-aids.uz сайтида фойдаланувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олишлари мумкин.

 

Мазкур тадбирнинг тўлиқ тафсилоти билан вилоят телерадиокомпанияси томонидан тайёрланган лавҳада танишишингиз мумкин.

 

Ушбу хабар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан қўллаб-қувватланаётган "Sangzor.uz веб сайти базасида мамлакатимиздаги ислоҳотларнинг аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказувчи инновацион портал яратиш” лойиҳаси доирасида тайёрланди.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!