«Samsung» раҳбари Ли Гун Хи вафот этди

«Samsung» раҳбари Ли Гун Хи вафот этди

«Samsung Electronics» бош директори Ли Гун Хи Сеулдаги касалхонада вафот этди. Бу ҳақда Рёнхап агентлиги хабар берди. 

У 78 ёшга кирганди.

Таъкидланишича, Ли Гун Хи 2014 йилда юрак хуружини ўтказган. Шундан сўнг тиббий муолажалар олган ва  оғир касаллик билан курашиб келаётганди.