Вилоятда 9 ойда 28,2 мингта туғилиш қайд этилди

Вилоятда 9 ойда 28,2 мингта туғилиш қайд этилди

Вилоят статистика бошқармаси маълумотига кўра, Жиззах вилоятида ўтган 9 ойда 28,2 мингта туғилиш қайд этилди.

Туғилганларнинг 13,4 минг (47,6 фоизи)таси қиз, 14,8 минг (52,4 фоизи)таси ўғил болаларни ташкил этди.

Туғилиш коэффициенти 2019 йилнинг мос даврига нисбатан Жиззаҳ шаҳри ва Бахмал туманида сезиларли ўсган. Шароф Рашидов ва Зомин туманларида сезиларли камайиш кузатилган.