Жиззах шаҳрида изоляцион кабел тортиш ишлари амалга оширилади

Жиззах шаҳрида изоляцион кабел тортиш ишлари амалга оширилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги ПҚ-2661-сонли «2017-2021 йилларда паст кучланишли тармоқларни янгилаш ва модернизация қилиш дастури тўғрисида»ги қарорига асосан Жиззах вилояти бўйлаб куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш ҳамда электр тармоқларини реконструкция қилиш ишлари амалга оширилмоқда.

Хусусан, Электр тармоқларини қуриш ва ривожлантириш хизмати томонидан Жиззах шаҳар, «Жилли-гулли» МФЙ ҳудудидаги аҳоли хонадонларини сифатли электр энергияси билан таъминлаш мақсадида темир-бетон таянчлар ўрнатилиб, 0,4 кВли ҳаво тармоқлари учун замонавий СИП русумли изоляцион кабел тортиш ишлари амалга оширилади.

Бундан ташқари, Пахтакор туман электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан 10 кВ ҳаво тармоқлари дарахт шохларидан тозалаш ишлари бажарилмоқда.

«Жиззах ҳудудий электр

тармоқлари корхонаси» АЖ Матбуот хизмати