Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]

КОРРУПЦИЯГА ЭНДИ ЙЎЛ ЙЎҚ

Cана : 16-08-2018   /   Жиззах янгиликлари, ОАВ, Жиззах овози   /   кўрилди: 175

 

Коррупция мамлакатда носоғлом муҳитни, иллатларнинг юзага келишида бош омил бўлиб, ижтимоий адолатнинг бузилишига олиб келади, фуқароларнинг давлат органларига бўлган ишончини сусайтиради. Шунинг учун унга қарши курашиш давримизнинг биринчи галдаги вазифаси бўлиб қолаверади.

Шу кунгача қабул қилинган қонунлар, хусусан, Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши кураш тўғрисида"ги Қонуни бу иллатнинг томирига узил-кесил болта уриши учун, аввало фуқароларимиз ўз ҳуқуқ ва эркинликларини тўлароқ англаб олмоқлари лозим. Бусиз қандайдир натижага эришиш, жойларда порахўрликни таг-томири билан қўпориб ташлаш имкониятлари чегараланиб қолади.

Коррупцияга қарши курашда давлат кадастри хизмати идораларида ҳам фаол иш олиб борилмоқда. Порахўрлик, маҳаллийчилик ёки таниш-билишчилик ҳолатлари аниқланган тақдирда қўнғироқ қилиб бу ҳақда хабар беришларини сўраб, Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари, геодезия, карто-графия ва давлат кадастри Давлат қўмитасининг 1097 рақамли "Ишонч телефони" маҳаллаларга тарқатилди.

Маълумки, ҳозирги пайтда фуқароларга қулайлик ва енгиллик яратиш мақсадида кўпгина хизматлар Давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилади. Айнан Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг ташкил этилиши ҳам коррупциянинг олдини олишга қаратилган муҳим тадбир бўлди, десам хато қилмаган бўламан.

Лекин, қонун ва идоравий тартиблардан хабари бўлмаган содда одамлар кўпинча фирибгарларга мурожаат қилиб, кадастр ҳужжатларини тайёрлаш жараёнини тезлаштиришни илтимос қилишади. Аслида кўчмас мулк объектларига (уй-жой, дўкон, ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари) кадастр йиғмажилдини тайёрлаш кадастр объектининг мураккаблигига қараб турли муддатлар белгилаб қўйилган.

Масалан, кўчмас мулк объектларининг турар жойга оид қисми бўйича қуйидаги муддатларда ҳужжатлар тайёрлаб берилади:

-кўпквартирали уйдаги хонадонларга - 7 кунгача;
-якка тартибдаги турар жой -10 кунгача;
Кўчмас мулк объектларининг нотурар жойга оид қис-ми бўйича:
-умумий майдони 100 кв.м гача бўлган кўчмас мулк -10 кунгача;
-умумий майдони 100дан 1000 кв. м гача бўлган кўчмас мулк -15 кунгача;
-умумий майдони 1000дан 5000 кв.м гача бўлган кўчмас мулк -20 кунгача;
-умумий майдони 5000дан 15000 кв.м гача бўлган кўчмас мулк -25 кунгача;
-умумий майдони 15000-дан 50000 кв.м гача бўлган кўчмас мулк -30 кунгача;
-умумий майдони 50000 кв.м дан ортиқ бўлган кўчмас мулкнинг кадастр ҳужжатлари 45 кунгача тайёрлаб берилади.

Худди шундай кўчмас мулк объектларининг нотурар бино ва иншоотларга оид қисмига кадастр ишини тайёрлаш ва ҳужжатларини расмийлаштириш учун тўловлар ҳам белгилаб қўйилган. Умумий майдони 100 кв.м гача бўлган кўчмас мулк учун энг кам иш ҳақининг 1,25 баравари миқдорида нарх белгиланган. Кўчмас мулкнинг умумий майдони қанча кўп бўлса тўлов миқдори ҳам ортиб боради.

Кадастр ҳужжатларини тайёрлатаётган фуқаро белгиланган тўловлар ҳақидаги маълумотларни сўраб олиш ва масалага аниқлик киритиш ҳуқуқига эга.

Руслан МАМАТҚУЛОВ,

вилоят "Ермулккадастр" давлат корхонаси

Шароф Рашидов тумани филиалининг раҳбари

"Жиззах овози” газетаси

Ушбу хабар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан қўллаб-қувватланаётган "Sangzor.uz веб сайти базасида мамлакатимиздаги ислоҳотларнинг аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказувчи инновацион портал яратиш” лойиҳаси доирасида тайёрланди.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!