Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. ИНОЯТ. ВОҚЕЙИ ҲИКОЯ 3-якуний қисм

ИНОЯТ. ВОҚЕЙИ ҲИКОЯ 3-якуний қисм

Cана : 25-08-2018   /   Жиззах янгиликлари, ОАВ, Жиззах овози   /   кўрилди: 150

Бундан кейин Аброр устахонадан деярли чиқмай қўйди, бунга жазони ўташ муассасаси раҳбарлари ҳам кўникиб қолишди, шекилли, уни кўп ҳам суриштираверишмасди. Аброр ҳам чилангарлик, пайванд қилиш сирларини абийдан эринмай ўрганди.

- Укам, устачиликда юзакичилик кетмайди.Ҳалоллик, одамлар корига яраш устанинг шиори бўлиши, энг асосийси ўз касбини сидқидилдан адо этиши керак. Јилинадиган ишни қанча вақтда битишини айтдинг-ми, тамом, бир дақиқа ҳам кечикма - ишни сифатли, мижоз хоҳлагандай қилиб айтилган пайтга тайёрлаб қўй,- деб ўгит беришдан чарчамасди абий шогирдига. У ўз фарзандига беролмаган тарбияни Аброрга сингдиришга ҳаракат қилаётгани сезилиб турарди.

Олий маълумотли эмасми, техникани яхши тушунадиган Аброр устачиликда ҳам устозидан ўзиб кетди. Аммо буни сездирмасликкаҳаракат қиларди. Ўатто ўзи билган нарсаларни ҳам абийдан сўрар, унинг маслаҳатисиз иш бошламасди. Бундан Рифкат абий жуда ҳам мамнун, доим бош бармоғини кўрсатиб "Во уста чиқади сендан!" деб қўярди. Аброрни у ер-бу ерда мақтаган шекилли, ундан хабар олувчилар кўпайиб қолди. Айниқса, қамоқхона бошлиҚининг хизмат машинасини тузатиб берганидан кейин обрўйи янада ошди.

Ҳатто бир гал қамоқхона бошлиҚининг ўзи кириб устахонани кўздан кечирди, Аброрни ёнига чорлаб, унга бир темирни узатди-да:

- Устахонамизда шундай эҳтиёт қисм тайёрласа бўладими? -деб сўради.- Бир заводга шундай қисмлардан кўплаб керак экан. Хориждан олиб келиш қимматга тушаётганга ўхшайди.

Аброр айтсамми, айтмасамми дегандай ўйланиб қолди.

- Гапиравер молой, орамизда бегона йўқ,- далда берди абий.

- Буни устахонамизда кўплаб ясашни йўлга қўйиш мумкин, фақат янги ускуналар керак бўлади. Устахонамиздагиларнинг аксарияти эскирган, ўзлари таъмирга муҳтож,- деди Аброр ва нималар кераклигини санаб кетди.

Бошлиқ унинг сўзларини диққат билан тинглади.

- Айтдим-ку, "золотая голова" деб, агар хоҳласа устахонани заводга айлантириб юборади.

- Бўлди, келишдик! Мен ускуналар билан шуғулланаман, сизлар устахонани тартибга келтирасизлар. Деворларни оқлаб, эшикларни таъмирлайсизлар,- деди бошлиқ ва сўнг абийга қараб қўшиб қўйди:-Бу ерда ишлайдиганлар рўйхатини тузинг. Бу шогирдингиз муҳандис, ўзингиз эса бош менеджер, яъни ишбоши бўласиз. Билиб қўйинглар, иш яхши кетса, яхши маош оласизлар.

Ярим ойлик тайёргарликдан кейин маҳкумлар ибораси билан айтганда "қамоқхона заводи" ишга тушди. Цехда иш икки сменада ташкил этилгани учун Аброр гоҳида шу ернинг ўзида ухлаб қоларди. Иш қизигандан қизиб, вақт ўтгани сезилмасди. Шу тарзда орадан икки йил ўтди.

Бир куни у электромоторни таъмирлаб ўтирганида қўлида газета билан хурсанд бўлиб устахонага абий кириб келди:

- Суюнчи бер укам, суюнчи! Давлатимиз Президенти афв эълон қилибди. Энди озод бўламиз, Худо хоҳласа. "Подшоҳларнинг шуҳрати уларнинг ўз фуқароларига раҳмдиллигидир.Қуръонда ҳам айтилганки, подшоҳ бирор гуноҳкорнинг гуноҳини кечирса, бу билан фуқаросига раҳм қилган бўлади. Менинг барча ишларимда ана шундай подшолар менга ибрат бўлди". Биласанми мен бу сўзларни соҳибқирон Амир Темур ўз қўли билан ёзган "Таржимаи ҳол" деб номланган битиклардан ўқигандим. Мамлакатимиз раҳбарининг инсонпарварлиги, олижаноблигининг қадрига ет, ҳамма ҳам бундай баҚрикенглик қилавермайди. Бундан буёҚига кўзингга қара!-деди абий.

Аброр шу куни туни билан ухлолмай ўрнида ағдарилиб чиқди. У дадаси ва аяси юзига оёқ қўйгани, хотини ва фарзандини инсон ўрнида кўрмагани ҳақида ўйлади, бўлиб ўтган воқеалар бир-бир кўз олдидан ўтди. "Ахир, мен Ватанимга ҳам хиёнат қилдим-ку! Мен афв этилишга нолойиқман. Менинг гуноҳимни кечириб бўлмайди, мен нонкўрлик қилмаганимда онам ўлмаган бўларди. Јайси юз билан қайтиб бораман?!", деган ўй бошини чақмоқдай кесиб ўтгандай бўлди. Шундай хаёллар билан қай палла ухлаб қолганини ҳам сезмади. Тушига аяси кирибди. У ўзи Бухородан олиб келган оппоқ ҳарир рўмолда ёнига келиб, елкаси, бошларини силади, Аброр унинг қўлларини ўзи уйқуда бўлса ҳам ҳис этиб турарди. "Нуридийдам, бориб дадангдан, она халқингдан, Ватанинг-дан кечирим сўра, ялин, ёлвор - улар сени кечиришади. Ахир Юртбошингни ўзи сени афв этди-ку!" Аброр ўксиниб-ўксиниб йиҚлади. У эрталаб оҚир хасталардай зўрға ўрнидан турди. Атрофдаги маҳкумлар унга ҳайрон бўлиб қарашарди. Ювиниш хонасидаги ойнада ўз аксини кўриб танимади, сочининг икки чаккаси бўздай оқариб кетган, пешонасида ажинлар пайдо бўлган эди.

- Мана бу, ҳалол ишлаб топган пулинг. Шу чекни тақдим этсанг, хоҳлаган банк нақд пул қилиб беради,- деди қамоқхона бошлиғи у билан хайрлашар экан.- Энди бу ерларга қайтиб келмайсан, деб умид қиламан. Озодликнинг қадрига етиб яша!

Мана, ўзининг кўчаси, одамлар халта кўтариб олган бегона одамга қизиқсиниб тикилишар, танимагач индамай ўтиб кетишарди. Эрта қариган Аброрни маҳалладошлари танимади. Дарвозалари ёнида бир қизалоқ қўҚирчоқ ўйнаб ўтирибди.

-Қизим…,- Аброр унинг ёнига тиз чўкди.

Қизалоқ кўзларини унга тикди. Таниш кўзлар - худди аясининг қошу-кўзи… Маъсумона нигоҳлар юрак-бағрини ўртаб юборди. Аброр қизалоқни бағрига босиб унсиз йиғлади. Шу лаҳзада дарвоза очилди.

- Дилижон, шу ердамисан? Ия, сиз кимсиз? Јизимни қўйиб юборинг!

Аброр шошиб қолган хотинига қаради:

- Сен ҳам мени танимадинг-ми?

- А-а, сизмисиз, нега, нима бўлди? Нега бу ерда ўтирибсиз, юринг ичкарига,- деганича хотини ерда думалаб ётган халтани қўлига олди.

Ҳовлида дадаси ҳали куртак ёзмаган дарахт шохларини тартибга келтираётган экан, уни кўриб Аброр хотини ушлаб олган қўлини бўшатди, иккала тиззасини ерга бериб, тиз чўкди.

-Дада…,

- Келинининг овозини эшитган Асрор ака улар томонга қаради. Ўовлида тиз чўкиб ўтирган қадди эгик бегона инсон ўз зурриёди эканлигини қалби билан ҳис этди ва ҳеч нарса де-май уйга кириб кетди. Орадан бир соатдан кўп вақт ўтди - у ҳам уйдан чиқмади, Аброр ҳам ўрнидан турмади, тиззалари оғриб кетган, совуқ эт-этидан ўтиб, жисмини титратаётган бўлса ҳам тиз чўкканча тураверди, қамоқ унга сабр қилишни ўргатиб қўйган эди.

- Амаки йиғлаяпти, ая,- деди қизи аясининг этагидан тортиб.

- У амаки эмас, сенинг даданг,- деди аяси қизини кўтариб оларкан.

-Ўхшамайди-ку девордаги суратига.

-Ҳа, ўхшамайди, чунки… чунки сочини оққа бўяб олган.

Қизалоқ пастга тушмоқчидай оёқчаларини силкитиб қўйди. Ерга тушгач қўлларини ёзиб да-даси томон интилди:

- Дадажон!

Набирасининг қичқириғини ҳатто дераза ойналари ҳам тўсиб қололмади, хотинининг суратига термулиб ўтирган Асрор аканинг қулоқларини тешиб ўт-гандай бўлди. Хотинининг "Бу ерда нима қилиб ўтирибсиз, туринг, ўҚлимизнинг ёнига чиқинг, уни уйга олиб киринг! Ёшлар хато қилади, биз, ота-оналар кечиримли бўлишимиз керак" дегандай ўтинчли нигоҳи ота-бола ўртасидаги сўнгги деворни бузиб ташлагандай бўлди. Аброрнинг гўдаклиги, болалик пайтлари худди кинолентасидай бир-бир кўз олдидан ўтди. Ишдан келганида қалдирғоч полопонидай қўлларини ёзиб ўзи томон интилган ўғли гўё қаршисида пайдо бўлди. Соғинч, кўп йиллик ҳижрон Асрор аканинг жисми жонига титроқ солди:

- Болам, болажоним!- Ота ташқарига интилди.-Ҳаҳ ақлсиз бола-я, не кунларни бошингдан ўтказдинг биргина хатони деб!- деганича Асрор ака чопони этагини елпиллатганча бориб ўғлини бағрига босди.

- Гумроҳ болангизни кечиринг, дадажон! Тавба қилдим, минг бад тавба қилдим!

- Эҳ болам-а, мен кечирганман. Бундан бу ёғига маҳкам бўл, ҳали яна қанча синовлар ўтади бошингдан,- деган кўйи ота фарзандининг қоқ суяк елкасини сийпалади.

Ҳовлидаги шовқин-суронга бирин-кетин қўни-қўшнилар кириб келишди.

У ўзи хоҳлаган ишга жойлаша олмади.Ҳатто қамоқхона бошлиғи берган ижобий тавсифноманинг ҳам фойдаси тегмади. Корхона раҳбарлари ҳужжатларини кўриб чиқар экан, қамоқда ўтиргани ҳақидаги маълумотномага кўзлари тушгач, ёришиб турган юзларитундлашар, ясама мулозамат билан ҳозирча бўш иш ўрни йўқлигини айтиб, қўнғироқ қилиб туришини сўрашар ва хайр-маъзурни қисқа қилишарди. Ички ишлар бўлимидан таклиф этилган ишга ўзининг кўнгли чопмади. "Шу ёшда қоровуллик қиламанми, ахир бекорчиликка ўрганиб қоламан-ку" деди дадасига.

Кечқурун шаҳардаги саноат зонасидан ишга жойлашолмай қайтиб келаётганида ўз ҳовлисидан қўшниси югуриб чиқди.

-Ҳа қўшни, худди бир жойга ўт тушгандай ҳовлиқиб юрибсиз, тинчликми?- дея ҳол сўради Аброр.

- Э-э, ўт тушса ўчирардим.Лекин мана бу фалокатни қандай қилиб тўхтатишни билмай ҳайронман. Сувнинг бундай тез кўтарилишида ҳали замон уйга ҳам кириб кетади.

Оқава сув чиқиб кетадиган қувурга нимадир тиқилиб, бош-қаларникидан келаётган ифлос сув ҳам тирқишдан чиқиб ҳовлига ёйилаётган экан.

-Ҳа-а, аҳвол чатоқ-ку! Мен ҳозир чиқаман. Унгача кирка, лом ва темир курак топиб туринг. Сув оқиб чиқиб кетадиган қувурни очмаса бўлмайди, - деганича Аброр уйга югурди.

У қазноқда турган сув ўтказмайдиган этикни топди. Устидаги кийимни иш коржомасига алмаштириб, "Овқат тайёр" деган хотинига "кейинроқ" деб жавоб бериб, қўшнисиникига ошиқди.

Ўзларидан оққан оқава сув ён қўшнининг ҳовлисига ёйилаётганини эшитган 3-4 нафар қўшни ҳам хабар олиш учун чиқишган экан, Аброрни кўриб улар ҳам ёрдам бериш учун кийимларини алмаштиришга кетишди. Кўплашиб қувурни очишди, тиқилиб қолган жо-йини тозалашди. Ўаммасига Аброр бош бўлди.

- Сизни муҳандис десак, тайёр уста экансиз-ку!- кулди қўшнилардан бири.

- Бир йигитга қирқ ҳунар ҳам оз, ака. Хизмат бўлса айтаверасиз,- деган Аброр қўш-нисининг "чой ичамиз" деганига ҳам қарамай уйга шошилди. Унинг калласидағоя пайдо бўлган эди. Овқатини ҳам қуш чўқигандай еб, қўлига қоғоз-қалам олиб, нималарнидир ёзиб-чиза бошлади.

Эрталаб вақтли туриб ёзган нарсаларини компьютер хизмати кўрсатадиган тадбиркорга олиб бориб кўчиртирди. Сўнг шаҳардаги Давлат хизматлари марказига йўл олди. У тадбиркорлик субъекти очишга аҳд қилганди.

- Ака, Низомнинг мана бу жойларини амалдаги қонунларимизга мослаш лозим.Қарши бўлмасангиз, ходимларимиз ҳужжатларингизни кўриб чиқишиб, камчиликларини тўғирлаб қўйишади. Эртага келсангиз ҳамма ишларни битириб берамиз,- деди марказ ходими хушмуомалалик билан.

Шундай қилиб Аброр чилангарлик бўйича тадбиркорлик корхонаси ташкил этди. Дастлаб, уч нафар шогирд тайёрлаб иш бошлаган бўлса, аста-секин корхона кенгайиб, ишчилар сони йигирматага етди. Шаҳарда нима кўп - қурилиш кўп. Ўаммасига чилангар уста, пайвандчи керак. Иши тушиб, хизматидан рози бўлганларнинг гап-сўзлари шаҳарда Аброрнинг корхонасига бўлган ишончга омил бўлди, унинг корхонаси билан йирик-йирик шартномалар имзоланди, маблағи кўпайиб янги техника, асбоб-ускуналар сотиб олди, уларни ишлатиш учун мутахассисларни ишга қабул қилди.

Яқинда Аброржонни кўриб қолдим.Ҳайит муносабати билан ўзи яшаётган маҳалладаги ногиронларга ва камтаъминланган оилаларга хайрия тадбири ўтказаётган экан, дадаси бош бўлиб оилаларга кийим-кечак, озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатмоқда эди. Эндиги режалари ҳақида тўлқинланиб сўзлаётган Аброржонга тикилар эканман, ҳаёт синовлари унга бир қонуниятни ўргатиб қўйганини англадим. Парвардигори олам инсонга кўзни кўриш учун, қулоқни эшитиш учун, онгни эса ўйлаб иш қилиш учун берганини тушунибди. Бу эса одам учун энг улуғиноятдир.

Асад МУСТАФОЕВ

"Жиззах овози" газетаси

Ушбу хабар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисиҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан қўллаб-қувватланаётган "Sangzor.uz веб сайти базасида мамлакатимиздаги ислоҳотларнинг аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказувчи инновацион портал яратиш” лойиҳаси доирасида тайёрланди.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!