Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. Жиззахда 9 ойда 284 та ёнғин содир бўлди

Жиззахда 9 ойда 284 та ёнғин содир бўлди

сана : 12-09-2018   /   Жиззах янгиликлари   /   кўрилди: 64

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Жиззах вилоятида 284 та ёнғин содир бўлиб, ёнғинлар натижасида юридик ва жимоний шахслар 1 миллиард 31 миллион сўмдан ортиқ моддий зарар кўрган.

Содир бўлган ёнғинлар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва шарт-шароитларини ўрганиш ва фуқароларнинг ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги билим ва кўникмаларини ошириш, шу орқали ёнғинлар, ёнғинларнинг натижасида инсонларнинг ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатларини олдини олиш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири бўлиб қолмодқа. Бу борада Жиззах вилояти ИИБ Ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан вилоят ҳудудида жойлашган халқ хўжалиги масканлари, аҳоли турар жойларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, одамлар ҳаётини ёнғиндан сақлаш борасида бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, вилоят ҳудудида жойлашган халқ хўжалиги масканларида 1542 маротаба тўлиқ ва 1435 маротаба қайта ёнғинга қарши ҳолат юзасидан текширувлар ўтказилди. Шунингдек, давлат тасарруфидаги масканларда доимий ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилиниши борасида 1422 маротаба тунги ва 1917 маротаба кундузги тезкор ўрганишлар ўтказилди. Аниқланган камчилик ва нуқсонлар бўйича маскан раҳбарларига 31843 банддан иборат Давлат ёнғин назоратининг ёзма кўрсатмалари тақдим этилиб, шундан 26643 тасини бартараф этилишига эришилди. 313241 та аҳоли турар жойларининг ёнғинга қарши ҳолати текширилиб, 1014482 нафар хонадон эгалари билан тушунтириш ишлари олиб борилди.

Вазирлик, концерн ва бошқа бошқарув органларига қарашли масканларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш борасида текширувлар ўтказилиб, уларнинг ёнғин хавфсизлиги ҳолатини яхшилаш борасида ҳокимлик ва бошқарув органларига 455 маротаба ахборотнома, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига 946 маротаба тақдимномалар юборилди.

Халқ хўжалиги ва аҳоли турар жойларида ўтказилган текширувлар давомида ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузган 2148 нафар жавобгар шахсларга нисбатан жами 123178899 сўм миқдорида жарима солинди. Зудлик билан бартараф этиб бўлмайдиган ёнғин чиқиш хавфи бўлган 198 та бино ва иншоатларнинг иш фаолияти вақтинчалик тўхтатиб қўйилди ва ёнғинга қарши ҳолати мувофиқ ҳолга келтирилди. 4128 та жойда носоз электр ускуна, агрегат ва иситиш мосламаларидан фойдаланиш таъқиқланди.

2018 йилнинг ўтган 8 ойи мобайнида ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан 11 маротаба марказий ва 146 маротаба маҳаллий телеканаллар орқали телекўрсатувлар, 94 маротаба ролик ва 80 маротаба титрлар, 21 маротаба марказий ва 705 маротаба маҳаллий радиоканаллар, 
620 маротаба объектлардаги радиоузеллар орқали эшиттиришлар, 
18 маротаба марказий ва 179 маротаба маҳаллий рўзнома сахифаларида ҳамда 30 маротаба журналларда мақолалар чоп этилди.

Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини кенг оммага тарғиб этиш мақсадида маҳалла қўмиталари, қишлоқ кенгашларида 4938 маротаба учрашувлар ўтказилиб, унда 160094 нафар фуқаролар ҳамда корхона-ташкилотларда 4253 маротаба 286999 нафар ишчи хизматчилар билан суҳбат ва йўриқномалар ўтказилди.

Олиб борилган тарғибот ишлари ўз самарасини кўрсатиб, жорий йилнинг ўтган даврида содир бўлган ёнғинлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 34 тага ёки 10,7 фоизга, ёнғинлар натижасида инсонларнинг ҳалок бўлиш ҳолатлариқарийб 40 фоизга камайишига эришилди. Келгусида тарғибот-ташвиқот ишларини янада кучайтириш, ёнғинлар содир бўлиш ҳолатларини олдини олиш борасида тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш кўзда тутилган.

Адҳам ТАНГРИЕВ

Жиззах вилояти ИИБ ЁХБ

бошлиғи ўринбосари, подполковник

Тўлқин МАМАДИЁРОВ

Жиззах вилояти ИИБ ЁХБ

ЁНваПБ бошлиғи, капитан

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!