Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. Фориш туманида янги ўқув йили қандай бошланди?

Фориш туманида янги ўқув йили қандай бошланди?

сана : 12-09-2018   /   Жиззах янгиликлари, ОАВ, Фориш тонги, Фото   /   кўрилди: 98


Фориш туман таълим муассасаларида бошланган янги ўқув йилининг дастлабки соатларида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллиги муносабати билан «Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!» шиори остида «Мустақиллик дарслари» ва «Маънавият соатлари» ўтказилди.

33-умумтаълим мактаби тумандаги атоқли таълим муассасаларидан бири. Таълим муассасасида 727 нафар ўқувчи таҳсил олади. Уларга 40 нафар мутахассис ўқитувчилар таълим-тарбия бермоқда. Таълим масканида янги ўқув йили бошланиши муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди. Тадбирни мактаб директори Олим Жўраев кириш сўзи билан очди.

Шундан сўнг туман ҳокими Абдивали Мустанов тадбир иштирокчилари ҳузурида сўзга чиқиб, барчани мустақиллигимизнинг йигирма етти йиллиги ҳамда бошланаётган янги ўқув йили билан табриклади. Тадбирда ўқувчи-ёшлар ўзлари тайёрлаган бадиий дастурларини намойиш этишди.

Тантанали тадбирдан сўнг барча ўқувчилар синфларга йўл олди. Туман ҳокими мактабнинг 10 -«Б» синф ўқувчиларига «Мустақиллик дарси»ни ўтди. Мустақиллик – энг улуғ неъмат. Мамлакатимиз тарихан қисқа даврда жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллагани, улкан ютуқ ва марраларни қўлга киритгани, бугунги кунда муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида амалга оширилаётган ўзгариш ва янгиланишларни мисоллар асосида тушунтириб берди.

Шунингдек, келажак сари интилаётган ёшларга Ватанни севиш ҳақиқий бахт эканлиги, мамлакатимиз тинчлигини асраб-авайлаш, унинг тараққиётига ҳисса қўшиш ҳар бир ўғил-қизнинг бурчига айланиши, асосийси, бу ният ҳамда мақсадларга эришиш йўлида ўқувчилар кучли билимга эга бўлиши, одоб-ахлоқ, тарбия билан камолга етиши зарур" дея алоҳида таъкидлади туман ҳокими.

Мактаб остонасига илк бор қадам қўяётган 95 нафар ўғил-қизларга 12 номдаги ўқув қуролларидан иборат «Президент совғаси» тантанали равишда топширилди.


Рашид КАРИМОВ

"Фориш тонги”газетаси

Ушбу хабар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан қўллаб-қувватланаётган "Sangzor.uz веб сайти базасида мамлакатимиздаги ислоҳотларнинг аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказувчи инновацион портал яратиш” лойиҳаси доирасида тайёрланди.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!