Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. ДОЛЗАРБ ДАМЛАР ҚАДРИ пахта йиғим-терими пухта тайёргарликни талаб этади

ДОЛЗАРБ ДАМЛАР ҚАДРИ пахта йиғим-терими пухта тайёргарликни талаб этади

сана : 13-09-2018   /   Жиззах янгиликлари, ОАВ, Жиззах ҳақиқати   /   кўрилди: 96

Деҳқон учун долзарб дамлар бошланди. Далаларда пахта пишиб етилиб, уни териб олишга қизғин киришилаяпти.

Жорий йилда вилоятимиз пахтакорлари давлатга 208 минг 600 тонна пахта сотишга бел боғлашган. Сидқидилдан қилинган меҳнат самараси —мўл ҳосил етиштирилди. Эндиги асосий вазифа уни нест-нобудқилмай, очиқ кунларда йиғиштириб олишдан иборат.

Пахтакорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун белгиланган чора-тадбирлар изчиллик билан амалга оширилмоқда. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг шу йил 30 августдаги 703-сонли "2018 йил ҳосили пахта хомашёсини йиғиб-териб олиш ишларини уюшқоқлик билан ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ва унинг бажарилишини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимининг жорий йил 3 сентябрдаги 684-сонли қарори қабул қилинди. Мазкур қарорларда тегишли вазирлик ва идораларга, хусусан вилоятлар ҳамда туманларнингҳокимликлари зиммасига муҳим вазифалар юклатилган.

Хўш, янги мавсум бошланаётган шу масъулиятли дамларда вилоятимизда бу борада қандай ишлар амалга оширилмоқда? Умуман, пахта йиғим-теримининг кўнгилдагидек ўтиши учун етарли шароит яратилганми?

Очиғини айтиш керак, деҳқонга ҳеч қачон осон бўлмаган. Унинг учун сўнгги йилларда қулай келган мавсумнинг ўзи йўқ. Бу йил ҳам эрта кўкламдан бошланган сув танқислиги деҳқонларимизга озмунча ташвиш келтирдими? Ютуқлар эса ўз-ўзидан келмайди, албатта. Кеча-ю кундуз тинимсиз меҳнат, ғўзанинг агротехник талаблар асосида парваришланиши, сувдан тежамкорлик билан фойдаланиш, ўз вақтида минерал ўғитларнинг етказиб берилиши ҳамда вилоят ҳокимлигининг саъйи ҳаракати туфайли 82 минг 900 гектар пахта майдонида ҳосилга замин яратилди. Айниқса, Дўстлик, Арнасой, Пахтакор туманларида, Зафаробод туманидаги Охунбобоев номли, Арнасой туманидаги "Мустақиллик”, "Олтин водий”, Мирзачўл туманидаги Абай номли, "Истиқлол”, Зарбдор туманидаги "Тараққиёт” сув истеъмолчилар уюшмалари далаларида ҳосил чўғи анча салмоқли эканлигини мутахассислар алоҳида таъкидлашди.

Вилоятимизда етиштирилган пахта хомашёсини йиғиб-териб олишни уюшқоқлик билан ташкил этиш, теримчиларнинг моддий манфаатдорлигини таъминлаш мақсадида 1 тонна машинада терилган пахтага 400 минг сўм, қўлда терилган 1 килограмм пахтага биринчи босқичда контрактация шартномаси мажбурияти 60 фоизгача бажарилгунга қадар 650 сўм, иккинчи босқичда — 60 фоиздан 80 фоизгача — 850 сўм, учинчи босқичда — 80 фоиздан ортганда — 1000 сўмдан меҳнат ҳақи тўланади. Шунингдек, вилоятимизда теримчиларни пахта йиғим-теримига қўшимча равишда жалб этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан қўлда терилган 1 килограмм пахта хомашёси учун теримчига қўшимча 150 сўм устама ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлар учун 150 сўм, жами 300 сўм миқдорида нақд пулда кунлик устама ҳақ тўланади. Жорий йилда пахта терими учун тўланган пулдан солиқ олинмайди. Теримчи тўлиқ меҳнат ҳақини олади. Терим пуллари ҳар беш кунда, зарур бўлганда ҳар куни берилиши таъминланади.

Бу йилги мавсумда вилоятимиз бўйича 150 минг нафардан зиёд теримчи жалб қилиниши кутилмоқда. Хоҳлаган одам ихтиёрий равишда меҳнат таътилига чиқиб, пахта йиғим-теримида иштирок этиши мумкин. Бунда у маълум терим отрядига бириктирилади, меҳнат шартномаси тузилади ҳамда тўлиқ меҳнат ҳақини олиш имкониятига эга бўлади.

Вазирлар Маҳкамасида шу йилнинг 5 сентябрь куни ташкил этилган видеоселектор йиғилишида терим отрядлари раҳбарларини рағбатлантириш мақсадида уларга бир ойда 2 миллион сўмдан ҳақ тўланиши айтилди. Отряд раҳбарлари теримчилар рўйхатини мустақил равишда шакллантиради, ишларни ташкил этишда бошчилик қилади. Отряд раҳбарлари эл-юрт таниган, ишни юритадиган кишилар бўлмоғи лозим. Масалан,100 киши унинг қўл остида бирлашиб, мавсумда яхши даромад қилиши мумкин. Бу йил теримчиларга мактаб ё коллеж биносидан ётоқ учун жой ажратиш ҳолатига йўл қўйилмайди.

Вилоятимизда ишчи кучи кам, қўл теримига талаб катта. Бироқ, шунга қарамай, сўнгги йилларда машина теримига эътибор берилмаётгани ҳеч кимга сир эмас. Бу ҳақда республика ва вилоятда бўлаётган йиғилишларда бежизга куюниб гапирилмаётир. Машина терими суръатни оширади. Миллий бойлигимизни ёғин-сочинли кунларга қолдирмасдан йиғиштириб олишда агрегатларнинг улуши катта. Жиззахнинг ҳосилни машиналарда териб олиш довруғини тиклаш пайти келди. Қолаверса, бунинг учун ғўзани машинабоп қилиб ўстиришимиз шарт. Вилоятимизда 35 та "Кейс”, 40 та республикамизда ишлаб чиқарилган "МХ-!,8” русумли пахта териш машиналари мавсумда иштирок этади. Бироқ, улар сифатли таъмирланиб, унумли ишлатилгандагина, мақсадга эришиш мумкин.

Мавсумда 77 минг 690 нафар теримчи ётоқ билан таъминланиши кўзда тутилаяпти. 358 та дала шийпонлари, 1113 та палатка ва махсус бинолар ҳашарчилар учун тайёрлаб қўйилди. Шунингдек, йиғим-теримга 549 та теримчиларни ташиш воситалари, 1252 та пахта ташиш транспортлари, 1558 та тиркама жалб этилади. Теримчиларга 309 минг 780 та этак, 1257 та тарози ва етарличақозон-ўчоқ, самовар ҳамда сув сақлаш идишлари тахт қилинди.

Ҳашарчиларга шароит яратиш мавсумнинг кечиктириб бўлмайдиган вазифаларидан. Уларни озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш фермерлар ҳамда мутасадди ташкилотлар зиммасида. Шунингдек, ҳашарчиларга тиббий, савдо, маданий-маиший хизмат кўрсатишга ҳам пухта тайёргарлик кўрилиши керак.

Далаларимизда катта меҳнат эвазига мўл ҳосил етиштирилди. Мақсад — пахтани нест-нобудсиз, об-ҳавонинг очиқ кунларида йиғиштириб олишдир. Пахтакорларимизга бу машаққатли, аммо шарафли, масъулиятли ишда муваффақият тилаймиз.

"Жиззах ҳақиқати”нинг "Қишлоқ ҳаёти” бўлими

Ушбу хабар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисиҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан қўллаб-қувватланаётган "Sangzor.uz веб сайти базасида мамлакатимиздаги ислоҳотларнинг аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказувчи инновацион портал яратиш” лойиҳаси доирасида тайёрланди.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!