Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. БИЗ БИЛГАН ВА БИЛМАГАН ҲАМИД ОЛИМЖОН (ОЧЕРК)

БИЗ БИЛГАН ВА БИЛМАГАН ҲАМИД ОЛИМЖОН (ОЧЕРК)

сана : 13-09-2018   /   Жиззах янгиликлари, ОАВ, Жиззах овози   /   кўрилди: 88

Айтишларича, Ойбек домла "Навоий" романини ёзиб бошлаганида роса ҳая-жонга тушган экан.

Ҳатто қалам ушлаган қўллари титраб, оқ қоғозга тикилганча соатлаб ўтираркан. Айни пайтда мен ҳам иш бошлашимдан аввал устоз Ойбекнинг ҳолатига тушиб ўтирибман. Наҳотки даҳолар ҳақида қалам тебратиш шунчалик қийин бўлса? Йўқ, йўқ, мен ўзимни академик ёзувчига тенгламоқчи эмасман. Қўлимдаги, қалбимдаги титроқни кўриб, кўплаб замондошлари ёзиб қолдирган Ойбек домла ҳақидаги эсдаликлар ёдимга тушди, холос.Қоғоз-қаламни бир четга қўйиб,Ҳамид Олимжон ва Зулфияхоним хиёбони сари йўл оламан. Ахир ҳамма шогирдлар ҳам бирор жиддий иш бошлаганларида пиру-устозларидан оқ фотиҳа олишган-ку!

Чекка-чеккадаги ўриндиқларда жуфт-жуфт бўлиб ўтирган тўрт-беш нафар ёш-ялангларни айтмаса, хиёбон кимсасиз, атрофда сукунат ҳукмрон. Садоқатни иймонлари қаторига қўйган икки буюк қаламкашга ўрнатилган ёдгорлик ёнидаги ўриндиққа омонатгина ўтираман. Гапни нимадан бошлашни билмай чайналганча Қудранаман.

- Тортинмай сўзлайверинг,- деган овозни эшитиб атрофга аланглайман.Ҳеч ким йўқ.

- Ахир, ўзингиз мен билан суҳбатлашишни истаб келдингиз-ку, шундай эмасми?

-Ўйлаб олишига изн берингда, доим шошиб юришингиз ҳалиямқолмабди...

Минглабқалблардан мангуга жой олган кейинги майин овоз Зулфияхонимга тегишли эди. Мен бу қадрдон овозни кўп эшитганман! Болалик пайтларимда телевизор, радиода шеър ўқиганида, ёшлигимда адабий кеча ва учрашувларда кўнгилларга хотиржамлик улашолган бу овоз нақадар қадрли эди мен учун.

- Мен ҳеч қачон шошмаганман, бошлаган ишимни тезроқтугатишни хоҳлардим, улгуришим керак эди. Хўш, мендан бирор нарса ҳақида сўрамоқчи эдингизми?

¤ттиз беш ёшли навқирон йигитнинг овози яна хаёлларимни тўзғитиб юборди.

- Мен ёзмоқчи эдим…

Ҳамид Олимжоннинг қўнғироқ янглиғкулгуси хиёбонни тўлдирди.

- Шунинг учун бу ерга келдингизми? Ёзадиган одам иш столига ўтириб ёзади-да… ¤зи нима ҳақда ёзмоқчи эдингиз?

- Сиз ҳақингизда.

Хиёбон яна сукунатга чўмди. Боягина "ку-ку"лашаётган мусичалар ҳам негадир жим бўлиб қолишди.

-Ҳа-а. Мен ҳақимда ҳаётлик пайтимда ҳам, кейин, яъни ёруғдунёни тарк этганимдан сўнг ҳам хўп ёзишган,-Ҳамид Олимжоннинг сўзлари маҳзун эшитилди. -Ўзим ҳақимдаги айрим битикларга ҳали-ҳануз тан бераман. Уларда танқидий фикрлар билдирилгандир ёки мақтовли сўзлар айтилгандир. Улар кўнгилдан чиқариб чин юракдан ёзилган. Лекин айримлари ҳамон менга тинчлик бермайди, гоҳида асов дарёдай кўпириб, соҳилларни бузиб, барча ёмонликларни оқизиб кетгим келади. Шундай одамлар борки… Э-э, ўшаларда, ҳатто қабримда ҳам тинч қўйишмаётган. Биз яшаган давр ўшандоқэди, дунёю-дунни икки хил рангга бўяб ўтдик. Бугун халқим истиқлолга эришди, бу олам ранг-баранг - гўё ўз гўзаллигини камалакдан олган дейсиз. Айримларга яна нима етишмаяпти, ҳайронман. Ёзмоқчи бўлсангиз, ҳақиқатни ёзинг. Шунда халқ ҳам сиздан рози бўлади. Акс ҳолда бутун меҳнатингизнинг куз шамоли кўкка тўзғитган хазончалик қадри бўлмайди!

Хиёбондан чиқар эканман, кўнглим булутсиз осмондай тиниқ эди.

Ҳамид Олимжон… Мен унинг шеърларини ўқиб, ёд олганимда эндигина саккизга кирган эдим, шекилли. Дастлаб "Бахтлар водийси", "Ўрик гуллаганда", "Ўзбекистон" шеърларини ёддан айтиб бериб, мактаб тадбирида олқиш олганман. Бу шеърларни шунчаки ўқиб бўлмасди. Илк сатрлар ўқилиши билан улар ўқувчининг ҳам, тингловчининг ҳам қалбини завқ-шавққа тўлдирар эди:

Шафтолизор боғларни кўрдим,

Гул кўкарган тоғларни кўрдим.

Меҳр қўйиб ўпган сари оқ,

Оппоқ бўлди бу азиз тупроқ.

Уларни ўқир экансан, азиз Ватан -Ўзбекистон кафтда тургандай кўз олдингда намоён бўлади. Юрагингни фахр, ифтихор туйғусиқоплаб олади. Тинмай ўқийверсанг, ўқийверсанг… Лекин шеър тугаб қолганини кўриб бир оз хафа бўласан. Китобни варақлаб шундай ўқиладиган, шу руҳда ёзилган шеър излаб қоласан. Лекин китобда жўн шеърнинг ўзи йўқ, ҳаммасида жўшқинлик, муҳаббат, бахт, гўзаллик, меҳр барқ уриб турибди. Хоҳла минглаб одамлар ўртасига чиқиб ўқи, хоҳла ашъорларни ёлғизлигингга ҳамроҳ қил.Ҳамма шароитга мос келади улар.

Кейинчалик шоирнинг иккинчи жаҳон уруши мавзуидаги "Шарқдан ўарбга кетаётган дўстга", "Шинель", "Қўлинггақурол ол", "Почтальон", "Қамал қилинган шаҳар тепасидаги ой" шеърлари, "Жангчи Турсун", "Роксананинг кўз ёшлари", "Ойгул билан Бахтиёр" каби баллада ва поэмалариниғурур билан ўқиган эдик. Ўа, бизҲамид Олимжоннинг шеърлари билан улғайдик. Тенгдошларим унинг шеърларидан яралган қўшиқларни хиргойи қилишарди. Айниқса, Ботир Зокиров овози билан илоҳий оҳангга айланган "Хаёлимда бўлдинг узун кун…", Маъмуржон Узоқов ижросидаги "Ғазал", Шерали Жўраев маромига етказиб куйлаб қўйган "Хайрлашув" қўшиғи ҳамҲамид Олмжон қаламига мансуб эди. Бундай мисолларни ўнлаб келтириш мумкин.

Биз Ўамид Олимжонни фақат шоир сифатида билардик. Унинг жўшқин сатр-лари, гоҳ ўйноқи, гоҳғамгин, лекин умид, орзу билан суғорилган шеърлари ҳақиқатан ҳам инсонларнинг дардманд қалбларига малҳамдек ёқарди. Унинг Ватанга бўлган меҳри, халқига муҳаббати шу шеърларга жо бўлган деб ўй-лардик. Шундайликка шундайку-я, аммоҲамид Олимжон ижодининг кўпчилик билмаган қирралари ҳам бўлганлиги ҳақида кўп йиллар давомида ёдга олинмади. Советлар тузуми даврини-ку яхши билардик. У даврда инсоннинг яхши ишларидан кўра кўпроқ мафкуравий хатолари ҳақида ёзиш, айтиш "мода" эди. Тан-қид, ўз-ўзини танқид баҳонасида одамлар юзига қора лой чаплашни яхши кўришар, ўз ишларидан ҳузур қилишарди.Ҳалиям Шароф Рашидовнинг республика раҳбари-ю, Зулфияхонимнинг дунёга маълум жамоат арбоби бўлгани Ўамид Олимжон номини турли туҳмат ва бўҳтонлардан асраб турди, шекилли.

УмуманҲамид Олимжон ўтган асрнинг қама-қама, от-от авжига чиққан 30-йилларидан омон чиққанининг ўзи катта омад эди. Чунки, айнан 30, 40-йилларда у ўзбек адабиёти, фольклорини ривожлантириш йўлида ўз даври учун қалтис қадамлар ташлаганди. Кўчада билагига қизил боғич боғлаганҳар қандай чаласавод одам ҳам унинг бу ишлари учун шоир пешонасига "Миллатчи, айирмачи" деган ёрлиқларни ёпиштириб қўйиши мумкин эди. Балки, унинг кам яшашини билган Аллоҳнинг ўзи шу қисқа ҳаётида рўшнолик кўрсин, деб бундай хавфлардан асрагандир - бу энди ёлҚиз Яратганнинг ўзига аён.

Унинг ўша даврда амалга оширган энг "хавфли" ишларидан бири "Алпомиш" достонининг энг қадимги - ўн биринчи асрдаги ижро этилган матнини ва мазмунини ёзиб олиб, асар қаҳрамонлари ҳақидаги маълумотлар, достонда тушуниш қийин бўлган сўзларнинг ўн бетлик луғатини тузиш ва ниҳоят мукаммал ҳолатга олиб келиб, босмага тайёрлаш эди. Унинг ўзбек халқи фольклорини тиклаш борасидаги ишларини кўздан кечирсангиз, ёшгина йигитнинг ишлари ўнлаб олимлар қилган илмий изланишларга, меҳнати ва заҳматига баробар эканлигига амин бўласиз.

Кези келганда шуни айтиб ўтишим керакки,Ҳамид ОлимжоннингЎзбекистон Фанлар академиясининг мухбир-аъзоси бўлганлиги ҳақида ўқиб ҳайрон бўлган эдим: "Шоир ҳам академик бўлиши мумкинми?" Аслида эса гап бошқа ёқда экан.Ҳамид Олимжон миллий фольклорни ўша мураккаб даврда тиклар экан, эзилган, хўрланган ўзбек халқи қалбида аждодлар руҳини уйғота олди. У замонасида яшаган бахшилардан эринмай достонларни ёзиб олар, уларнинг илмий ва бадиий асосларини яратарди.

Бугунги кун бадиий адабиётига назар солиб "Хўп ажойиб замон бўлдими?" деб юборгингиз келади. Умид билан варақлаган айрим асарларда тарихий ҳақиқат шунчаки юзаки, изланишсиз баён этилгани ёки тарихий шахсларга муносабатларда собиқ иттифоқ мафкурасидан қолган "ташбеҳ"ларни ўқиб ҳафсалангиз пир бўлади. Улардаги маълумотлар ўз даврига тўғри келмайди, аксарияти Интернетдан олинганлиги яққол сезилиб турибди.

Ҳамид Олимжон "Муқанна" драмасини ёзишдан аввал Муқанна номи билан машҳур бўлганҲошим ибн Хаким раҳбарлик қилган, саккизинчи асрнинг иккинчи ярмида Мовароуннаҳр халқининг араб истилочиларига қарши миллий мус-тақиллик учун кураши воқеаларини ёритиб бериш учун жуда кўп манбаларни тўплаган, уларни ўрганиб чиққан, мутолаа қилган. Исломғоялари ва тарихига оид асарлар,Қуръони Карим, Табари тарихи, Муҳаммад Наршахийнинг "Бухоро тарихи", профессор А.Ю. Якубовскийнинг "Ўзбек халқининг этногенези" ва академик В.В. Бартольднинг тарихга оид асарлари, Будда ва Зардушт таълимотлари ёритилган ўнлаб китоблар, маълумотлар келтирилган қўлёзмаларни тўплаб ўргангандан кейингинаҲамид Олимжон "Муқанна"ни ёзишга ўзини маънавий ҳаққи бор деб ҳисоблаган. У драмани икки вариантда тайёрлаган, биринчи варианти ҳозирги Миллий академик драма театри учун, иккинчиси Муқимий номидаги мусиқали драма театрига тақдим этилган.Ўзи мусулмон фарзанди бўла туриб, саккизинчи асрдаги воқеа ва ҳодисаларни ҳаққоний, ҳақчил ёритишни ўз олдига мақсад қилиб қўяди ва бунга эришади. Кейинчалик бу асар шоир В.Державин томонидан рус тилига, М.Терехенко томонидан украин тилига таржима қилинади.

Асад МУСТАФОЕВ

"Жиззах овози”газетаси

(Давоми бор)

Ушбу хабар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан қўллаб-қувватланаётган "Sangzor.uz веб сайти базасида мамлакатимиздаги ислоҳотларнинг аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказувчи инновацион портал яратиш” лойиҳаси доирасида тайёрланди.
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!