Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. ЁШЛАРНИ МАЪНАВИЙ ТАҲДИДЛАРДАН АСРАШ ДАВР ТАЛАБИ

ЁШЛАРНИ МАЪНАВИЙ ТАҲДИДЛАРДАН АСРАШ ДАВР ТАЛАБИ

сана : 13-09-2018   /   Жиззах янгиликлари   /   кўрилди: 77

Бугун биз жадал суръатлар билан ўсиб келаётган янги ахборот-технологиялар асрида яшаяпмиз. Дунёда кечаётган глобаллашув жараёнининг ўзига хос жиҳати шундан иборатки, ҳозирги шароитда у мафкуравий таъсир ўтказишнинг ниҳоятда ўткир қуролига айланиб, ҳар хил сиёсий кучлар манфаатларига ҳам хизмат қилаётганини инкор этиб бўлмайди.

Ёвуз ва ёт мафкуравий мақсадларни қаердан ва қандай йўллар билан инсонлар қалбини эгаллаб олаётганлигини осонликча билиб бўлмайди. Миллат бор экан, миллий давлат бор экан, унинг мустақиллиги ва эркинлигига, анъана ва урф-одатларига таҳдид соладиган, уни ўз таъсирига олиш, унинг устидан ҳукмронлик қилиш, унинг бойликларидан ўз манфаати йўлида фойдаланишга қаратилган интилиш ва ҳаракатлар доимий хавф остида сақланиб қолиши муқаррар. Шундай экан, вояга етаётган ҳар бир фарзандларимизни маънавий баркамол, иродаси бақувват, иймони бутун, бир сўз билан айтганда, кучли мафкуравий иммунитетга эга шахс сифатида тарбиялаш озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этишнинг асосий шартларидан бири бўлиб қолаверади.

Миллий истиқлол ғоясига зид бўлган ва бегона ғояларнинг кириб келишига ва ёшларимиз онгини эгаллашга, уларни мамлакатимизда белгиланган улуғ мақсадларни амалга оширишдан оғдиришда уринишлар бўлганлигининг гувоҳимиз. Бундай ҳаракатларнинг тарафдорлари «дўст», «миллатдош», «ватандош», «диндош» бўлиб кўриниш мақсадида ўз ғояларини амалга оширишга уриндилар. Натижада, миллий қадриятларимизга зид бўлган турли хилқарашлар аҳоли, айниқса, ёшлар онгини эгаллашга ҳаракат қилди. Турли мамалакатларни мафкуравий забт этиш ғоят катта иқтисодий манфаатлар билан уйғунлашиб кетган. Яъни, жамиятни мафкурасизлантиришга, ғоясизлантиришга йўналтирилган ахборотлар бозорида маънавий-маданий, ғоявий-мафкуравий жиҳатдан савияси паст бўлган аудио ва видео кассеталар, аҳлоқсизликка олиб келадиган адабиёлар ва бошқа "санъат асарларининг” сотилиши ёки интернет тармоқлари орқали кенг тарқатилиши кимлар учундир жуда катта фойда манбаи бўлиб қолаётганлигиҳаммага маълум. Бунда оммавий ахборот воситалари орқали психологик таъсир ўтказишнинг янгидан-янги усулларидан фойдаланадилар. Хусусан, миллий ҳаётимизга хос муайян хусусиятларни очиқдан-очиқ қоралаш, ерга уриш ёки айрим тарихий воқеа-ходисаларни умуман бўлмагандек, жаҳон маданияти, илму-фанига улкан хисса қўшган улуғалломаларимизни бизга алоқаси йўқдек қилиб кўрсатишга уринишлар мавжуд. Шунингдек, жаҳон афкор оммасида Ўзбекистон ҳақида нотўғри тасаввур туғдиришга бўлаётган интилишларни ҳеч қачон эътибордан четда қолдирмаслигимиз лозим. Буюк маърифатпарвар бобомиз Маҳмудхўжа Беҳбудий ўтган асрнинг бошидаёқ "Дунёда турмоқ учун дунёвий фан ва илм лозимдур, замон илми ва фанидан бебаҳра миллат бошқаларга поймол бўлур”, деган ҳаққоний фикр билдирган.

Бундай таҳликали замонда келажак авлодни ёт ва бузғунчи ғоялар таъсиридан асраб авайлаш доим долзарб ва бирламчи вазифа бўлиб қолаверади.

Шундай экан, келажагимиз бўлган ёш авлодни турли хил бузғунчи тоифаларнинг хуружларидан асраб авайламоғимиз, уларни Ватанга содиқ фарзандларқилиб тарбиялаш бунга масъул ота-оналарнинг ҳам, тарбиячи-ўқитувчиларнингҳам, махалла фаолларининг ҳам муқаддас бурчи бўлмоғи лозим. Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъбирлари билан айтганда ўз боламизни ўзимиз асрамоғимиз лозимлигини бугун ҳаётнинг ўзи яна бир бор кўрсатиб бермоқда.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!