«Netflix эффекти» ёки кино шунчаки томоша эмаслиги ҳақида

«Netflix эффекти» ёки кино шунчаки томоша эмаслиги ҳақида

2020 йилнинг 23 октябрь куни «Фарзин юриши» сериали «Netflix»да жойлаштирилди.

Шундан кейин нималар бўлгани қуйидаги рақамларда:

  • Сериални бугунги кунгача 62 миллион оила томоша қилди.
  • «eBay»да шахмат тахтасини сотиб олиш 250 фоизга ошди.
  • «Google»да «шахмат қандай ўйналади» деган сўров охирги 9 йилда энг юқори нуқтасига чиқди.
  • Сериалга асос қилиб олинган «The Queeen`s Gambit» асари чоп этилганидан сўнг орадан 37 йил ўтиб «New York Times»нинг бестселлерлари рўйхатига кирди.
  • «Chess.com» сайтидан фойдаланувчилар сони 5 карра ошди.

Маълумот учун: «Netflix» — жаҳонда энг оммалашган стриминг (оқимли видео) видеосервисларидан бири. Сервис фильмлар ва сериалларни нафақат намойиш этади, балки ўзи суратга олади.

«Netflix»нинг ўзига хос жиҳати: сериалларнинг янги сериялари ҳафта давомида битта-битталаб эмас, балки бутун мавсуми билан бир кунда дунё бўйлаб, турли тилларда жойлаштирилади.

Барча мамлакатларда «Netflix» ишлайди, исталган қурилмадан фойдаланиш мумкин: смартфонлар (Android ва iOS), планшетлар, компьютерлар, телевизорлар, ТВ-приставкалар, ўйин консоллари, DVD ҳамда Blu-ray плеерлар.

Жуда қулай сервис, барча қурилмаларни синхронласа бўлади. Масалан, фильмнинг 30 дақиқасини телевизорда, давомини келган жойидан смартфонда томоша қилишингиз мумкин.