Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. САДОҚАТЛИ БЎЛИШГА ВАЪДА БЕРАМИЗ

САДОҚАТЛИ БЎЛИШГА ВАЪДА БЕРАМИЗ

сана : 14-09-2018   /   Жиззах янгиликлари, ОАВ, Жиззах ҳақиқати   /   кўрилди: 60

Бутун мамлакатимиздаги сингари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жиззах академик лицейида ҳам "Билимлар куни” тантанали тарзда нишонланди. "Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида уюштирилган ушбу тадбирда лицей педагогик жамоаси, ўқувчилар, уларнинг ота-оналари ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси вакиллари иштирок этдилар.

Тадбир аввалида мамлакатимизда ёшларнинг билим олишлари ва касб-ҳунар эгаллашлари учун яратилган шароитлар, таълим сифатини оширишга қаратилган ислоҳотлар ҳақида сўз борди.

Жумладан, республикамиз раҳбарининг 2017 йил 16 августдаги "Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори асосида жойларда ташкил этилган ички ишлар йўналишидаги академик лицейлар, хусусан, вилоятимиздаги лицей ҳақида тўхталиб ўтилди.

Бу ерда соҳага оид фанлар чуқурлаштирилган тартибда ўтилади. Шунингдек, ўқувчиларнинг жисмоний ва руҳий тайёргарлигини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилади. Кўзланган мақсад ички ишлар тизими сафларини муносиб ходим ва мутахассислар билан тўлдиришдир. Айни вақтда лицейда 728 нафар ўқувчи таълим олаётир. Уларнинг 192 нафари жорий йилда ўқишга қабул қилинди. Назаримизда, тантанали маросим ҳаммадан кўра ана шу ўқувчиларга кўпроқ қувонч бағишлади.

— Мен Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жиззах академик лицейида таълим олаётганлигимдан фахрланаман, — дейди Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳиби Азиза Шокирова. — Бу ерда соҳа сирларини пухта ўзлаштиришимиз учун барча шароитлар яратилган. Шунингдек, олган назарий билимларимизни амалиётда мустаҳкамлаш ишлари ҳам яхши йўлга қўйилган. Биз яратилган шароит ва имкониятларга муносиб бўлишга, Ватанимизга садоқат билан хизмат қилишга ваъда берамиз.

Тантанали тадбирдан сўнг "Мустақиллик дарси” ўтилди. Ушбу сабоқ якунлангач "Маънавият зали”да юқори синф ўқувчиларига терроризм ва экстремизмга қарши кураш ғояларини ифодаловчи "Ҳужрадаги зулмат” фильми намойиш этилди.

Алижон АБДУСАТТОРОВ

"Жиззах ҳақиқати” газетаси

Ушбу хабар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан қўллаб-қувватланаётган "Sangzor.uz веб сайти базасида мамлакатимиздаги ислоҳотларнинг аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказувчи инновацион портал яратиш” лойиҳаси доирасида тайёрланди.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!