Масжидда қотиллик юз берди

Масжидда қотиллик юз берди

Ижтимоий тармоқларда Шеробод масжидида қотиллик юз берганлиги ҳақида хабар тарқалди.

Аниқланишича, бугун 22 декабрь куни соат 09.30 ларда Сурхондарё вилояти, Шеробод туманида жойлашган жомеъ масжиди биноси ичида фуқаро М.Ш. (1974 й.т., ишсиз) шу масжиднинг котиби Ш.Г. билан ўзаро жанжаллашиб, ўзи билан олиб келган ошхона пичоғи билан унга тан жароҳати етказган.

Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, жабрланувчи Ш.Г. олган тан жароҳатлари оқибатида шифохонага олиб кетилаётганида йўлда вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.Ш.га ЖКнинг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва у процессуал тартибда ушланган.     

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.