Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. Янги лойиҳалар – янги иш ўринлари

Янги лойиҳалар – янги иш ўринлари

Cана : 22-09-2018   /   Жиззах янгиликлари   /   кўрилди: 87
Жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига кўра, "Жиззах” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида қиймати 105,7 миллион доллар бўлган 16 лойиҳа амалга оширилган. Бу лойиҳалар доирасида 1000 дан ортиқ янги иш ўрни яратилган.

 

Бу ҳақда халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгашидаги Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилишида маълумот берилди.

Йиғилишда халқ вакиллари Президентимизнинг 2016 йил 26 октябрдаги "Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ижроси бўйича ҳудудда олиб борилаётган ишлар юзасидан "Жиззах” эркин иқтисодий зонаси директори Мўмин Зоировнинг ҳисоботини тинглади.

Жорий йил охиригача ва 2019 йилда яна умумий қиймати 319,3 миллион доллар бўлган 12 лойиҳа амалга оширилиши кўзда тутилган. Бунинг натижасида 1 минг 600 дан зиёд янги иш ўрни яратилади.

– 2019-2020 йилларда амалга оширилиши кутилаётган умумий қиймати 251,2 миллион доллар бўлган 11 лойиҳа бўйича потенциал инвесторлар билан музокаралар олиб борилмоқда, – дейди "Жиззах” эркин иқтисодий зонаси директори Мўмин Зоиров. – Ҳар бир лойиҳа кўплаб янги иш ўринлари демакдир. Умуман, бу борадаги саъй-ҳаракатлар самарасида яна 820 янги иш ўрни яратилади.

ЭИЗ фаолиятини ташкил этиш, унинг ҳудудида инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида амалга ошириш бўйича таклифлар илгари сурилди.

Зонани зарур муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси билан таъминлаш масаласини тизимли ҳал этиш бўйича таъсирчан чора-тадбирлар кўриш лозимлиги таъкидланди. Хусусан, электр ва газ таъминоти бўйича, истиқболдаги лойиҳалар, истеъмол талабидан келиб чиққан ҳолда тақсимлаш пункти масаласида ҳам фикрлар билдирилди.
                                                                                                                                               Икром Аввалбоев, ЎзА
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!