Ҳар куни олма истеъмол қилинса, организмда қандай ўзгариш рўй беради?

Ҳар куни олма истеъмол қилинса, организмда қандай ўзгариш рўй беради?

Саломат ва ташқи кўринишида муаммо бўлмаслиги, ортиқча вазн ҳамда хавфли касалликларга дуч келмаслик учун ҳар куни биттадан олма истеъмол қилиш тавсия қилинади.

Саратон хавфини олдини олади
Чекадиган ёки чекишни эндигина ташлаганлар, айниқса, кўпроқ олма ейиши керак. Италиялик олимларнинг аниқлашича, олмани мунтазам равишда истеъмол қиладиганларда ўпка саратони кам кузатилади. Шунингдек, олма истеъмоли кўкрак, ошқозон ва йўғон ичак саратонининг ҳам олдини олади.

Қондаги қанд миқдорини меъёрлаштиради
Таркибида клетчаткаларнинг мўл экани сабаб ҳам овқат ҳазм бўлиши, хусусан, глюкозани қонга сингишини секинлаштиради. Олма ёки нок билан тушлик қилинганда, қандли диабетга чалиниш хавфи 18 фоизга камаяди.

Милклар учун фойдали
Олмани тишлаб чайнаганда тиш ва милклар учун аҳамиятли табиий сўлак ажралиб чиқади ҳамда ушбу сўлак бактерияларга ҳам қарши таъсир қилади.

Инсультни олдини олади
Клетчаткаларга бой бўлган 200 грамм олма инсультга чалиниш хавфини 32 фоизга камайтиради. Бундан ташқари, олмани черника ва узум билан қўшиб ейилса, «ёмон» холестерин, ҳатто қон босимини ҳам меъёрлаштириш мумкин.

Озишга ёрдам беради
Таркибидаги мураккаб углевод ва клетчаткалар мўл бўлган олма овқат ҳазм бўлишини секинлаштириб, қоринни тўқ тутгани сабаб ҳам нафақат саломатлик, балки қомат учун ҳам аҳамиятли. Қолаверса, олмада ёғ эритиш хусусиятига эга бўлган қўшимча модда ҳам мавжуд.

Юқори миқдордаги холестеринни камайтиради
Олма таркибидаги пектин, артерияни шикастлаш ва ҳаёт учун хавфли бўлган касалликларга сабаб бўлиши мумкин бўлган қондаги «ёмон» холестеринни камайтиради.