Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]

НОН ВА УН НАРХИ ЎЗГАРДИ

Cана : 22-09-2018   /   Жиззах янгиликлари, ОАВ, Фориш тонги   /   кўрилди: 132

2018 йил 14 сентябрдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Мамлакатимиз аҳолисини ва иқтисодиёт тармоқларини рақобат ва бозор механизмларини жорий этиш асосида дон, ун ва нон билан ишончли таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Мазкур қарорга мувофиқ 2018 йил 15 сентябрдан бошлаб 1 килограмм буғдой унининг улгуржи нархи 1400 сўм миқдорида белгиланган. Ўзбекистонда 15 сентябрдан қолипли нон – «буханка»нинг нархи ҳам кўтарилди. 2014 йил кузидан буён нархи 650 сўм бўлиб келган нон нархи 550 сўмгача ошган ва энди бу маҳсулот республика бўйича 1200 сўмгача сотилмоқда.

Бу жараёнда аҳолини ижтимоий ҳимоялаш, айниқса, ногирон, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган оилаларнинг ун ва қолипли нон харид қилиш бўйича қўшимча харажатларини қоплаш учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоиз (15 сентябрь ҳолатига кўра – 18,4 минг сўм) миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси тўланади. Бу янгилик амалиётга шу йилнинг 1 октябридан жорий этилади.

Бундан ташқари, қарорда 14 ёшгача фарзандлари бўлган оилаларга болалар сонидан келиб чиққан ҳолда, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан белгиланган нафақа тўланиши ҳам ўз аксини топган. Энг асосийси, бозорда дон ва ун нархлари кескин ўзгаришининг олдини олиш бўйича аниқ вазифалар белгиланиб, зарурат туғилганда давлат захирасидан дон чиқарилиши билан боғлиқ чора-тадбирлар кўрилиши кўзда тутилган.

Рашид КАРИМОВ.

"Фориш тонги”газетаси

Ушбу хабар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан қўллаб-қувватланаётган "Sangzor.uz веб сайти базасида мамлакатимиздаги ислоҳотларнинг аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказувчи инновацион портал яратиш” лойиҳаси доирасида тайёрланди.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!