Бугундан Тошкентда ЙПХ ходимлари янги формада хизмат қилмоқда

Бугундан Тошкентда ЙПХ ходимлари янги формада хизмат қилмоқда

Тошкент шаҳридаги йўл-патрул хизмати инспекторлари 29 декабрдан янги формада хизмат қилмоқдалар, дея хабар қилди ИИВ матбуот хизмати.

Янги либос совуқ мавсум учун мўлжалланган ва ёғингарчиликдан сақлайдиган материалдан тикилган. Ёрқин ранг ва бошқа элементлар инспекторларни куннинг исталган вақтида илғаб олиш имконини беради. 

Ходимлар янги таёқчалар билан таъминланган бўлиб, улар фонар ва ички ҳуштак билан жиҳозланган. Кейинчалик, Ўзбекистондаги барча йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари янги форма билан таъминланади, дейилади хабарда.