Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. Фоторепортаж: Жиззахда ICTEXPO 2018 кўргазмаси ўтказилди

Фоторепортаж: Жиззахда ICTEXPO 2018 кўргазмаси ўтказилди

Cана : 26-09-2018   /   Жиззах янгиликлари, Фото   /   кўрилди: 301

Жиззах вилоятида илк бора Ўзбекистон ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги – «ICTWEEK Uzbekistan-2018» тадбири  ўтказилмоқда.

«ICTWEEK Uzbekistan»— мамлакатимиз ахборот технологиялари соҳасидаги энг муҳим ва кенг кўламли тадбир ҳисобланади. Унда ахборот технологиялари соҳасида эришилган натижалар ҳамда амалга оширилаётган лойиҳалар намойиш этилади ва муҳокама қилинади.

Бугун Жиззах шаҳрида «ICTWEEK Uzbekistan-2018»  ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги доирасида ICTEXPO 2018 ахборот-коммуникация технологиялари  ҳудудий  кўргазмаси  бўлиб ўтди.

Ушбу кўргазма Жиззах ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати спорт залининг 800 квадрат метрдан зиёд майдонида ташкил этилди.

Кўргазмада вилоятимиз ва Тошкент шаҳридан ташриф буюрган 30 дан зиёд ахборот  технологиялари соҳасида фаолият олиб бораётган корхоналар ўз маҳсулот ва хизматлари билан иштирок этмоқда.

«ICTWEEK Uzbekistan-2018» ахборот-коммуникация технологиялари  ҳудудий  кўргазмаси ахборот технологиялари ва хизматлари бозорида тақдим этилаётган замонавий технологиялар ва ечимларни намойиш этишдан иборатдир.

Вилоят ҳокимияти Ахборот хизмати

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!