Кутилмаган хабар! БМТ дипломати АҚШда ўлик ҳолда топилди

Кутилмаган хабар! БМТ дипломати АҚШда ўлик ҳолда топилди

Нью-Йоркда БМТда ишлаган 38 ёшли дипломат ўлик ҳолда топилди.
Бу ҳақда “New York Post” полициядаги манбаларига асосланиб хабар бермоқда.
Таъкидланишича, аёл Манхеттендаги квартирасида топилган. Полиция уни ўз жонига қасд қилган бўлиши мумкин деб ҳисобламоқда. Ҳодиса содир бўлган жойда жиноят излари топилмаган.

Қайд этилишича, БМТда икки йил ишлаган дипломат квартирада ёлғиз яшаган.
«2020 йил 31 декабрь, пайшанба куни соат 13.40 атрофида полиция чақирувга етиб борди. Етиб келинганида, ётоқхонада 38 ёшли аёл ҳушсиз ҳолда топилди», дейилади полиция хабарида.
Манба хабарига кўра, 31 декабрь, пайшанба куни аёлнинг уйига меҳмон келган. Айнан ўша куни аёлнинг танишлари қўнғироқ қилишган ва эшикни тақиллатишган, аммо у ҳеч қандай жавоб қайтармаган.
Ҳозирда тергов жараёни давом этмоқда.