Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. Бахмалдаги тарихи тарихларда қолган тепаликлар

Бахмалдаги тарихи тарихларда қолган тепаликлар

Cана : 29-09-2018   /   Жиззах янгиликлари, Тарих, ОАВ, Бахмал ҳаёти   /   кўрилди: 108

Бахмал тумани ўзининг сўлим табиати билан бир қаторда бой тарихга эга эканлиги билан хам алоҳида ўринга эгадир.

 

Зиёратгоҳлар, тепаликлар ва ғорлар – бу Бахмал тарихининг янада кўп йиллик сирли тарихга эга эканлигини кўрсатади.

Сигиртепа тепалиги V-VII даврларда мансуб бўлиб, бу тепаликдан ҳарбий мақсадларда фойдаланишган. Тепалик ҳарбий кузатув майдони сифатида аскарларнинг асосий жойи бўлган. Бостириб келаётган душманни билиш мақсадида тепаликларда махсус аскарлар жойлаштирилган ва биринчи мудофаа вазифасини ўтаган.

Азлартепа тепалиги ҳам Бахмал тарихида муҳим ўрин эгаллаган бўлиб, V-VIII асрларга мансуб ҳисобланади. Бу тепаликда қадимда аҳоли ўзининг турли диний амалларини бажариш мақсадида фойдаланишган.

-Биз маданий меросларимизни ўрганиш орқали туманимизнинг қанчалик бой тарихга эга эканлигини ёш авлодга кўрсата оламиз. Афсуски биз тарихимиз тўғрисида тўлиқ биламиз дея олмаймиз. Бу тепаликлар тўғрисида фақатгина айрим тадқиқотчилар фикри орқали айрим маълумотларни била олдик, – дейди Ўзбекистон "Миллий тикланиш” демократик партияси Бахмал тумани Кенгаши раиси У.Алматов.

Д.Файзуллаева

ЎзМТДПБахмал туман

Кенгаши мутахассиси

"Бахмал ҳаёти" газетаси

Ушбу хабар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан қўллаб-қувватланаётган "Sangzor.uz веб сайти базасида мамлакатимиздаги ислоҳотларнинг аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказувчи инновацион портал яратиш” лойиҳаси доирасида тайёрланди.

 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!