Трамп тарафдорлари Конгресс биносига бостириб киришди

Трамп тарафдорлари Конгресс биносига бостириб киришди

Қўшма Штатларда намойишчилар Конгресс биносига бостириб киришди, унинг иккала палатаси президент сайлови натижаларини тасдиқлаш учун қўшма йиғилишни тўхтатди. Бу ҳақда юқори палата мажлисига раислик қилган сенатор Жеймс Ланкфорд маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС». МСНБС хабарига кўра, полиция АҚШ Конгресси биносини Доналд Трамп тарафдорлари унга бостириб кириши муносабати билан ўраб олган. Қонун чиқарувчилар хавфсиз жойларга эвакуация қилинган. Бироқ, АҚШнинг амалдаги президенти Доналд Трампнинг тарафдорлари Капитолий биноси олдидаги тўсиқларни бузиб ташлаганлар.