Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. Форишнинг энг фаол аёли аниқланди

Форишнинг энг фаол аёли аниқланди

Cана : 05-10-2018   /   Жиззах янгиликлари, ОАВ, Фориш тонги   /   кўрилди: 71

Ўзбекистон халқ демократик партияси туман кенгаши томонидан «Ўз ХДПнинг энг фаол аёли» кўрик-танлови ташкил этилди.

Кўрик-танлов аввалида «Трастбанк» туман бўлими бошқарувчиси Лазиз Норматов аёллар ўртасида тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни йўлга қўйиш, бу борада тижорат банклари томонидан ажратилаётган имтиёзли кредитлар ҳақида батафсил маълумотлар берди.

Шунингдек, тадбирда шоира, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Венера Ибрагимова ҳам сўз олиб, оилада аёлларнинг ўрни, қизлар тарбиясига эътиборни кучайтириш, ёшлар ўртасида миллий анъаналаримизга мос бўлмаган салбий ҳолатларга барҳам беришга доир масалаларга тўхталиб ўтди.ф

Шундан сўнг ЎзХДП аъзолари бўлган 4 нафар фаол 3 та шарт бўйича ўзаро беллашдилар. Кўрик-танловда барча шартларни аъло даражада бажарган 59-умумтаълим мактаби кутубхоначиси Дилбар Темирова биринчи ўринни эгаллаб, «ЎзХДПнинг энг фаол аёли» деган номни қўлга киритди. Умида Тур\унова ва Дилноза Қурбоноваларга иккинчи ўрин, Ирода Сунатовага учинчи ўрин насиб этди.

Танлов якунида 15 нафар ёшлар ЎзХДП сафига қабул қилиниб, уларга партия гувоҳномалари топширилди.

Зафар ҚУЛМАТОВ,

халқдепутатлари туман Кенгаши депутати.

"Фориш тонги” газетаси

Ушбу хабар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан қўллаб-қувватланаётган "Sangzor.uz веб сайти базасида мамлакатимиздаги ислоҳотларнинг аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказувчи инновацион портал яратиш” лойиҳаси доирасида тайёрланди.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!