Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. Ширинмурод аканинг ширин ўйлари

Ширинмурод аканинг ширин ўйлари

Cана : 05-10-2018   /   Жиззах янгиликлари, ОАВ, Жиззах ҳақиқати   /   кўрилди: 88

 

Охунбобоев номли сув истеъмолчилар уюшмасининг раиси Ҳамробой Исматов Ширинмурод Умиров бошлиқ "Ардашер-Сухроб” фермер хўжалиги деҳқонлари ҳудудда биринчилардан бўлиб давлатга пахта сотиш шартномавий режасини бажарганликларини айтиб, улар ҳақида газетага ёзишимизни маслаҳат берди.

Пешқадамлар билан танишиш мақсадида йўлга тушдик. Шамсий йилнинг еттинчи ойи — мезоннинг кириб келганига ҳали унча кўп вақт бўлгани йўқ. Ота-боболаримиз уни қут-барака, аҳиллик, тўкинлик, ҳосил ва меҳр-оқибат тантаналари ойи, деб ҳам ҳисоблашган.

Фермерни далада учратдик. У ишчилари билан ғўза қатор орасига дон экишни маслаҳатлашаётган экан. Фурсатдан фойдаланиб, илғор жамоани меҳнат ютуғи билан қутладик.

—Жорий йилда 20 гектар ғалла, 6 гектар пахта майдонида деҳқончилик қилдик, —дейди Ширинмурод Умиров. — Ғалладан мўл ҳосил олдик. Режадаги 50 тоннаҳосилни 100 тоннага етказдик. Эвазига республикамизда ишлаб чиқарилган "Jentra” енгил машинасини имтиёзли нархда мукофотга беришди. Ҳосилдорлик гектарига 60 центнерни ташкил қилди. Пахтачиликдаги натижаларимиз ҳам қувонарли бўлди. Эл хирмонига 20 тоннадан зиёд пахта топширдик. Биринчи терим билан давлат буюртмасини ошириб бажардик.

Суҳбатимиз қизиб кетди. Ширинмурод ака деҳқончиликнинг сир-синоатлари, фермер хўжалигининг ютуқлари ҳақида гапириб берди. Кенг пахта даласига боқдик. Ҳосили териб олинган ғўзаларда ғуж-ғуж кўсаклар очилай-очилай деб турибди.

—Далада ҳали ҳосил чўғи мўл экан, — яна саволга тутамиз фермерни.

Ҳар гектар пахта майдонидан ўртача 33,5 центнердан ҳосил етиштирдик. Иккинчи терим билан яна режага қўшимча 3,5-4 тонна пахта териб олиш ниятидамиз. Хуллас, ҳосилдорликни 40 центнерга етказмоқчимиз.

Аҳил жамоада 10 нафар киши меҳнат қилади. Бугунги ютуқлар омили эса ишчиларга етарли шароит яратилиб, уларнинг моддий манфаатдорлигининг оширилганлигидадир. Бу йилги пахта йиғим-теримида теримчиларнинг моддий-манфаатдорлигига алоҳида эътибор қаратилди. Иш ҳақлари вақтида берилиб, теримчиларга ҳар килограмм терган пахтаси учун нақд 950 сўмдан тўланди.

Ширинмурод ака 18 йилдан буён фермер бўлиб ишлаб келади. Ҳар йили давлат буюртмасини ошириб бажаради. Айни кунда хўжаликнинг иқтисоди бақувват. Асалчилик ва қорамолчилик ривожланиб бормоқда. Қишлоқ хўжалик техникалари билан таъминланган. Дала шийпонида ишловчиларга етарли шароит яратилган. Уларга сут, қатиқ, асал тарқатилмоқда.

Меҳнат ютуқларига сувчи Анорбой Шодмонқулов, механизаторлар Шароф Элибоев ва Анвар Пармоновлар катта ҳисса қўшишди.

Ширинмурод ака дала кезаяпти. У оппоқ пахтазорга тикиларкан, оқликдан кўзлари яйраб, ширин ўйларга толади. Ана шунда пахта дея чеккан барча заҳматлари унутилиб, қалбини ҳузурбахш туйғулар қамраб олгандек туюлди бизга.

Абдушукур ЛАПАСОВ.

"Жиззах ҳақиқати”газетаси

Ушбу хабар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан қўллаб-қувватланаётган "Sangzor.uz веб сайти базасида мамлакатимиздаги ислоҳотларнинг аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказувчи инновацион портал яратиш” лойиҳаси доирасида тайёрланди.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!