Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. Ўз қилмишидан пушаймон бўлган жиззахлик йигит

Ўз қилмишидан пушаймон бўлган жиззахлик йигит

Cана : 06-10-2018   /   Жиззах янгиликлари, ОАВ, Жиззах ҳақиқати   /   кўрилди: 108

Хорижий давлатларга иш қидириб бориб, соғлигини йўқотганлар, ҳақини ололмай хор бўлганлар, одам савдоси қурбонига айланган ёки диний-экстремистик террорчи гуруҳларга қўшилиб қолганларнинг аччиқ қисмати барчамизниҳушёр торттириши керак.

Баъзи ёшларимиз хорижда ислом ниқоби остида фаолият кўрсатаётган диний-экстремистик ташкилотларнинг таъсирига тушиб қолаяптилар. Хорижга бориб, "эътиқодли” бўлиб қолганларнинг қўлларига қурол тутишаётгани ва урушга даъват этишаётгани ачинарли ҳол. Бундай ғаламислар туфайли бир қанча давлатларда қирғинлар бўлаётганидан бугун ҳамма хабардор.

Ёш йигитларнинг алдовларга ишониб, умрини хазон қилаётганига ачинасан, киши. Шундайлардан бири форишлик Самандар Алламуродов (исми-шарифи ўзгартирилган). Бу навқирон йигит ҳам бойлик орттириш мақсадида 2010 йилнинг май ойидан 2017 йилга қадар Россия Федерацияси Қрим автоном республикасининг Симферополь шаҳрида ишлаб юрган.

Самандар тинчгина ишлаб юрмайди. У диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотларнинг ноқонуний эканлигини била туриб, бу ташкилот аъзолари сафига қўшилади. Ҳеч кимдан тап тортмаган йигит бош мақсадини халифалик "ислом давлати қуриш” деб эълон қилган "Ҳизбут-таҳрир” диний-экстремистик ташкилотининг фаол аъзолари билан танишади. Уларнинг уйдирмаларига эргашиб, йиғилишларида қатнашади.

С.Алламуродов ўз юртига қайтишни ихтиёр қилиб, яна бир қинғирликка қўл уради. У 2001 йилда Фориш туман ИИБ томонидан берилган фуқаролик паспортини йиртиб ташлайди. Сўнг "Ватанга қайтиш гувоҳномаси” билан юртимизга кириб келади.

Хуллас, унинг қинғир ишларидан бохабар бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари уни тумшуғидан илинтиришди. Судда Самандар ўз айбига иқрор бўлиб, қилмишидан пушаймонлигини билдирди. С.Алламуродовга суд томонидан тегишли жазо тайинланди. У қилмишидан пушаймон бўлиб, ота-онасидан, яқинларидан кечирим сўради.

Самандар билимсизлик, калтабинлик, узоқни кўра билмаслик туфайли йўлдан адашди. Атрофга назар ташлайлик, фарзандларимиз, дилбандларимиз бузғунчи ғоялар тарғиботчиларининг домига тушиб қолаётгани ачинарли ҳолат. Огоҳ бўлайлик, азиз юртдошлар! Фарзандларимизни ёмонлардан, қабиҳ ниятли кимсалардан асрайлик!

Ғайрат ПЎЛАТОВ,

вилоят ИИБ ходими, лейтенант

"Жиззах ҳақиқати”газетаси

Ушбу хабар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан қўллаб-қувватланаётган "Sangzor.uz веб сайти базасида мамлакатимиздаги ислоҳотларнинг аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказувчи инновацион портал яратиш” лойиҳаси доирасида тайёрланди.
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!