Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]

ҲАШАРЧИЛАР ҲИММАТИ

Cана : 06-10-2018   /   Жиззах янгиликлари, ОАВ, Фориш тонги   /   кўрилди: 92

Пахта далаларида долзарб дамлар давом этмоқда. Фермерларнинг пешона тери, қалб қўри билан етиштирилган ҳосилни ёғин-сочинли кунларга қолдирмай, нест-нобуд қилмасдан йиғиб-териб олиш ишлари қизғин давом этяпти. Барчанинг диққат-эътибори ҳосилни барвақт йиғиштириб олишга қаратилган.

Жорий йилда вилоятимиз пахтакорлари 82 минг 900 гектар ерга чигит экиб, давлатга 208 минг 600 тонна пахта сотишга аҳд қилишган. Сидқидилданқилинган меҳнатҳисобига – мўл ҳосил етиштирилди.

Пахтакор ва пахта йиғим-теримида иштирок этадиган ҳашарчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун бир қатор чора-тадбирлар амалга ошириляпти. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг шу йил 30 августдаги 703-сонли «2018 йил ҳосили пахта хом ашёсини йиғиб-териб олиш ишларини уюшқоқлик билан ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва унинг бажарилишини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимининг жорий йил 30 сентябрдаги 684-сонли қарори қабул қилинди.

Жорий йилдан эътиборан йиғим-терим фақат иқтисодий манфаатдорлик тамойили асосида ўтказилишига алоҳида эътибор қаратилган.

Авваллари пахта йиғим-теримида иштирок этадиган теримчиларга муносиб ҳақ тўланмас эди. Бундан ташқари еб-ичиш, яшаш шароитлари тўлиқ яратиб берилмасди. Ўтган йил қўлда терилган бир килограмм пахта учун биринчи теримда 400 сўм, иккинчи теримда 500 сўм ва учинчи теримда 700 сўм тўланган бўлса, бу йил қўлда терилган бир килограмм пахта учун теримчига қўшимча 150 сўм устама ҳақи ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари учун 150 сўм, жами 300 сўм нақд пул қўшимча тўланадиган бўлди. Шундай қилиб, бир килограмм қўлда терилган пахта учун биринчи теримда 950 сўм, иккинчи теримда 1150 сўм, учинчи теримда 1300 сўм ҳақ тўланадиган бўлди.

Айни кунларда туманимиздан борган икки минг нафардан зиёд кўнгилли ҳашарчилар қўшни Зафаробод туман фермер хўжаликларида етиштирилган пахта ҳосилини йиғиб-териб олишда яқиндан ёрдам бермоқдалар.

«Қўлба» маҳалласининг Кўҳнабозор қишлоғида яшовчи Шуҳрат Маматов ва турмуш ўртоғи Сурайё Маматовалар умумхалқ ҳашари бошланган дастлабки кунларданоқ ҳашарга отланишди. Улар «Қўлба» маҳалласининг 1288-терим отряди сафида Зафаробод тумани Собир Раҳимов сув истеъмолчилари уюшмаси ҳудудидаги «Иқтисодиёт тараққиёти» фермер хўжалиги аъзолари томонидан етиштирилган ҳосилни нест-нобуд қилмасдан барвақт йиғиб-териб олишда уларга кўмак беришяпти.

Сурайё Маматова ҳар куни 110-120 килограммдан пахта тераётган бўлса, Шуҳрат Маматов ҳар куни хирмонга 70-80 килограммдан «оқолтин» териб тўкаяпти. Отрядда теримчилар учун барча шарт-шароитлар яратилган. Икки маҳал иссиқовқат билан таъминланган. Теримчиларни далага олиб чиқиш ва олиб қайтиш учун автобус ажратилган. Терим пуллари ҳар куни нақд пулда ҳисоб-китобқилиб борилаётгани терим суръатини оширишда асосий омил бўлиб хизмат қиляпти.

– Ўзим ва турмуш ўртоғим ҳам вақтинча ишсизмиз. Турмуш ўртоғимни у ер, бу ерда ишлаб топган даромади ҳисобига оиламизни тебратиб келамиз, – дейди илғор теримчи Сурайё Маматова.

– Пахта йиғим-теримига ҳашар бошланган дастлабки кунданоқ оиламиз даромадини ошириш мақсадида турмуш ўртоғим билан бирга ҳашарга келдик. Ҳар куни оиламиз бюджетига 150-160 минг сўмгача пул ишлаб топяпмиз. Ҳозирга қадар 2 миллион сўмдан зиёд даромад қилдик. Мавсум охиригача 10 миллион сўмдан зиёд даромадқилишни мўлжаллаб турибмиз.

«Қўлба» маҳалласининг 1288-терим отряди сафида пахта тераётган Майсара Фозилова ва Фотима Мирзақуловалар маҳаллаҳудудидаги Михин қишлоғида истиқоматқилишади. Улар ҳамҳашар бошланган дастлабки кундан оиласига қўшимча даромад келтириш мақсадида ҳашарга келишган. Улар ҳам ҳар куни эл хирмонига 100-110 килограммдан пахта териб тўкишяпти.

– Терган пахтамизга кунлик нақд пулда ҳақ тўланаётгани ҳамда бу йилги терим пулларини оширилганидан мамнунмиз, – дейди Майсара Фозилова. – Бугун кечагидан эртага эса бугунгидан кўпроқпахта теришга ҳаракат қиляпмиз. Боиси, қанча кўп терсак, уйимизга шунча кўп даромад олиб борамиз. Уйда бекор ўтирган ҳар бир киши келиб, ҳашардақатнашиб, пахта терса оиласи бюджетини бойитиш учун барча имконият ва шарт-шароитлар яратилган. Мен уйимга 8 миллион сўмдан зиёд пул олиб кетишни мўлжаллаганман.

Нилуфар Бердинова ҳам терим отрядининг чаққонқўлли теримчиларидан. У ҳамҳар куни 100-120 килограммгача пахта териб, бошқаларга намуна бўляпти.

«Учма» маҳалласидан борган ҳашарчи теримчилар 1289-терим отрядига бириккан. Отряд теримчилари айни кунда қўшни Зафаробод туманининг Собир Раҳимов сув истеъмолчилари уюшмаси фермер хўжаликлари томонидан етиштирилган «оқ олтин»ни териб олишда деҳқонларга мададкор бўлишяпти.

Терим отрядининг Аҳмад Давлатов, Назарали Каримов, Зиёдулло Жуманов, Жаҳонгир Ортиқов, Гулнора Эрданова, Иззат Махамматова, Муқаддас Турдиқулова (суратда) сингари ҳашарчи теримчиларининг ҳар бири кунига хирмонга 80-90 килограммдан пахта териб тўкишяпти. Терим отрядида терим суръатини сусайтирмаслик мақсадида ташкилий чора-тадбирлар амалга оширилиб, барча шарт-шароитлар муҳайё этилган. Барчанинг диққат-эътибори далаларда оппоқ бўлиб очилиб ётган пахтани ёғин-сочинли кунларга қолдирмасдан териб олиб, «оқ олтин» хирмонини тезроқбунёд этишга қаратилган.

«Қизилқум» маҳалласининг уюшмаган аҳолиси 1316-терим отрядига бириккан. Терим отряди теримчилари ҳар куни хирмонга 4,5-5 тоннагача пахта териб тўкишаяпти. Хирмоннинг юксалишида Клара Тўрақулова, Шаҳло Пардаевалар 120-140 килогрмамагача пахта териб, бошқаларга намуна бўлишяпти. Сайёра Чилматова ҳам маҳалладошларидан ортда қолмасликка интиляпти. Унинг ҳар куни тераётган пахтаси 90-100 килограмм тош босяпти. Уларнинг мақсади етиштирилган ҳосилни тезроқ йиғиштириб олиш ва ўз оиласига яхшигина даромад олиб бориш.

Кун оғиб, кеч кирмоқда. Лекин, уфққа туташиб кетган бепоён далаларда йиғим-терим ишлари сусайгани йўқ. Бугун умид билан ерга уруғ қадаган деҳқонҳам, қалб амри билан далага чиқиб, етиштирилган ҳосилни йиғишириб олишда иштирок этаётган ҳашарчилар ҳам бир мақсад сари интиляптилар.

Рашид КАРИМОВ.

"Фориш тонги”газетаси

Ушбу хабар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан қўллаб-қувватланаётган "Sangzor.uz веб сайти базасида мамлакатимиздаги ислоҳотларнинг аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказувчи инновацион портал яратиш” лойиҳаси доирасида тайёрланди.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!