Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]

ТИКЛАНГАН РИШТАЛАР

Cана : 08-10-2018   /   Жиззах янгиликлари, ОАВ, Жиззах ҳақиқати   /   кўрилди: 60

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисидаги Фармонида асосий устувор йўналишлардан бири одилона ташқи сиёсат олиб бориш, тинчликни сақлаш, қўшни мамлакатлар билан дўстона муносабатларни ўрнатиш ва янада мустаҳкамлаш вазифаси ҳам киритилган эди.

Мамлакатимиз Президентининг қўшни мамлакатлар билан олиб борган дўстона сиёсати ва саъй-ҳаракатлари ўзининг ижобий натижасини берди. Ушбу Фармондан сўнг фуқароликка қабул қилиш бўйича ҳам ижобий ўзгаришлар амалга оширилди. Сўнгги бир ярим йил ичида 1500 нафар фуқаролиги бўлмаган шахс Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинди.

Энг қувонарлиси, икки қардошҳалқнинг 20 йил давом этган иқтисодий-сиёсий, маданий, маърифий алоқаларидаги сунъий тўсиқларни олиб ташланишига эришилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистон Республикасига ташрифи давомида абадий дўстлик тўғрисидаги битим, давлатлар ўртасида иқтисодий-ижтимоий, сиёсий ва маданий соҳалар бўйича ўнлаб шартномалар имзоланди.

Қардош ҳалқлар ҳукумат раҳбарларининг келишувига биноан икки дўст халқлар ҳаётида 2018 йил 1 март унутилмас кун бўлиб қолди. Қўшни давлат Тожикистон Республикаси билан Ўзбекистон Республикаси чегаралари энди икки қардош ҳалқ учун очиқ. Умуман олганда ушбу тарихий кун ҳеч кимнинг ёдидан чиқмаслиги аниқ. Авваллари қўшни давлатга ўтиш анча-мунча сарсонгарчиликлар келтириб чиқарар эди. Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасидаги бир қатор назорат постларининг қайта очилганини ўзбек ва тожик жамоатчилиги, айниқса чегараолди ҳудудларда яшовчи аҳоли катта хурсандчилик билан кутиб олди. Хусусан вилоятимизнинг Янгиобод туманида ҳам "Қўшқанд” ва "Учтурғон” постлари очилиши эндиликда бу икки давлатнинг иқтисодий ҳамкорлик, савдо-сотиқ, тадбиркорлик ва туризм соҳаларининг ривожланишига муҳим асос бўлиб хизмат қилмоқда. Айнан ушбу постларда икки давлат фуқаролари пул алмаштиришлари учун бир қанча банкларнинг филиаллари ҳамда автомобиллар ўтишида пул тўловларини қабул қилиш шохобчалари фаолият олиб бормоқда. Ушбу постларданҳозир кун давомида енгил ва юк автомобиллари орқали, икки давлат фуқаролари ўтиб қайтишмоқда. Фуқаролар қариндош-уруғлариникига ўтишда, тўйу маъракаларга боришда энди ҳеч қандай муаммо йўқ.

Ўтмишга назар соладиган бўлсак, мамлакатларимиз халқлари бундай қулай имкониятдан маҳрум эди. Шундай ҳоллар ҳам бўлганки, ота ва фарзанд, ака-ука ҳамда опа-сингиллар ўзларининг энг яқин кишиларини хурсандчилик кунларига шерик бўлиш, бошига мусибат тушганида ҳамдард бўлолмас эди. Сабаби қўшни мамлакатга ўтиш учун марказий идоралардан рухсатномалар олиш учун ўнлаб қоғозлар тўлдириш ва узоқ вақт навбат кутиши керак эди.

Эндиликда тузилган битимлар, яратилган имкониятларга асосан икки қардош халқ фуқароларига ўттиз кунгача визасиз юриш ҳуқуқи берилди. Ушбу ижобий ўзгаришлардан, энг аввало оддий одамлар манфаат кўраётир. Бу эса икки халқвакилларининг қариндошлик ришталарини янада мустаҳкамлаяпти десак муболаға бўлмайди. Икки давлат раҳбарларининг одилона сиёсати, амалга ошираётган эзгу ишларидан халқларимиз хурсанд, кексаларимизнинг қўллари доим дуода. Дини, урф-одатлари, анъаналари, байрамлари бир бўлган бу икки қардош халқнинг дўстона алоқаларини янада мустаҳкамлаш бўйича олиб борилаётган ишлар давлатлар ўртасидаги иқтисодий-сиёсий, маданий алоқаларнинг янада ривожланишига хизмат қилаяпти.

Жўрабек ШОДИЕВ,

вилоят ички ишлар бошқармасининг

ходими, капитан.

"Жиззахҳақиқати” газетаси

Ушбу хабар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан қўллаб-қувватланаётган "Sangzor.uz веб сайти базасида мамлакатимиздаги ислоҳотларнинг аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказувчи инновацион портал яратиш” лойиҳаси доирасида тайёрланди.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!