Ёшларга 33 миллион сўмгача бўлган 6 ойлик имтиёзли давр билан гаровсиз кредит берилади (Видео)

Ёшларга 33 миллион сўмгача бўлган 6 ойлик имтиёзли давр билан гаровсиз кредит берилади (Видео)

Ёшларни тадбиркорликка йўналтириш ва уларнинг бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Савдо-саноат палатаси ва ҳамкор ташкилотлар томонидан ёшларга тадбиркорлик ҳақида назарий билимлар берилиши маълум қилинди.

«Ёшлар 1+1» дастури асосида 6 кун, яъни 48 соат давомида махсус курслар ташкил этилиб, курс тингловчиларига махсус сертификатлар берилиши режалаштирилмоқда. Курсларни тугатган ишсиз ёшлар 3 йил муддатга 33 миллион сўмгача бўлган 6 ойлик имтиёзли даври ва гаровсиз кредит олиш имкониятига эга бўлади.

Микрофирма ва кичик корхона ташкил этган шахсларга учинчи шахс кафиллиги ва суғурта полисларисиз 225 миллион сўмгача кредит Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг кафиллиги асосида берилади.

Эслатиб ўтамиз мазкур масала юзасидан Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бўлимларига учрашишингиз сўралади.


Фикрлар (1)

Karimov Azizullo
0
Karimov Azizullo

Yosh oylamiz uy qurish uchun kredit