Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. Пахтакор туманида Маънавият ва маърифат маркази пахтада ҳашарда бўлди

Пахтакор туманида Маънавият ва маърифат маркази пахтада ҳашарда бўлди

Cана : 11-10-2018   /   Жиззах янгиликлари   /   кўрилди: 58

Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими томонидан вилоятдаги бир қатор ҳамкор ташкилотлар вилоят спорт бошқармаси, вилоят ахборот-кутубхона маркази жамоалари билан ҳамкорликда Пахтакор туманида пахта даласида миллий бойлигимиз бўлмиш оқ олтинни нес-нобуд қилмасдан йиғим-терим мавсумида қатнашаётган теримчиларга ҳашар уюштирди.

Дам олиш кунлари мазкур ташкилотда фаолият кўрсатаётган барча ходимлар пахта даласига чиқиб, мамлакатимизнинг оқ олтин хирмонига ўз ҳиссасиниқўшишди.

-Миллий бойлигимиз бўлган оқ олтинни ёғин-сочинли кунларга қолдирмасдан териб олиш керак. Зеро пахта миллий бойлигимиздир – дейди Республика Маънавият ва маърифат маркази Жиззах вилоят бўлими раҳбари Ш.Туратов.

Тадбир давомида фаол теримчилар қимматбаҳо эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланишди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!