Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. Бахмалда ҳарбий оилалар билан учрашув ўтказилди

Бахмалда ҳарбий оилалар билан учрашув ўтказилди

Cана : 11-10-2018   /   Жиззах янгиликлари   /   кўрилди: 83

Бахмал туманидаги Н-сонли ҳарбий қисмдаги ҳарбий хизматчилар оиласи билан тарғибот тадбири ўтказилди.

Бўлиб ўтган тадбирда вилоят Кенгаши "Ёш оилалар билан ишлаш” бўлими бош мутахассиси О.Эгамқулова, вилоят Хотин- қизлар кўмитаси бош мутахассиси И.Умарова, "Қалб нури” маркази амалиётчи психологи Х.Ҳайиталиева, вилоят мусиқали драмма театри актёри қизиқчи сўз устаси С.Мустанов ва ҳарбий қисм Хотин - қизлар қўмитаси раиси ва ҳарбий қисм маьмурияти иштирок этишди.

Ушбу тадбирда бугуннинг долзарб мавзуси буйича муҳокамалар мисоллар ва ажримларнинг сабаби ва оқибатлари борасида кўплаб фикрлар бўйича суҳбатлар олиб борилди.

- Мақсадимизҳар бир оилаларнинг муаммоларини имкон қадар ижобий ҳал этиш ва уларни қўллаб - қувватлашдан иборат, дейди- вилоят Кенгаши "Ёш оилалар билан ишлаш” бўлими бош мутахассиси Ойдин Эгамқулова тарғибот тадбирида мутахассислар томонидан билдирилган фикрлар ҳарбийлар томонидан турли савол - жавоблар тарзида давом этди.

Шундан сўнг ҳарбий оилаларнинг яшаш шароитлари ўрганилиб, хонадонларига ташриф буюрилди. Қизиқчи сўз устаси ва амалиётчи психолог томонидан жуда мазмунли ва рухий кўтаринкилик тренинглари ташкил этилиб, тадбир янада қизғин тус олди.

Учрашувда 45 нафар ҳарбий хизматчи оилалар ва 60 га якин ҳарбий хизматчилар қамраб олинди ва наьмунали фаол оила вакилларига бадиий китоблар эсдалик совға сифатида тақдим этилди.

Элдор НАВРЎЗОВ

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!