Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. Жиззахда ёнғинда қолган инсонлар қутқарилди

Жиззахда ёнғинда қолган инсонлар қутқарилди

Cана : 12-10-2018   /   Жиззах янгиликлари   /   кўрилди: 187

Кеча 11 октябрь куни соат 18:38 да вилояти ИИБ ЁХБ Марказий диспетчерлик хизматига Хонбанди шаҳарчаси 2-уйининг учинчи қаватида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида маълумот келиб тушди.

Дарҳол ёнғин жойига Фориш тумани ЁХБнинг 2 та ёнғин ўчириш бўлинмаси юборилди.

Аниқланишича, 5 қаватли уйнинг 3-қаватида фуқаро Умматова Бозоргулнинг яшаш хонадони балконида электр симларининг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлган.

Бу вақтда уй эгаси уйда бўлмаганлиги сабабли ёнғин ривожланган, хона эшиклари ва деразалар ёпиқбўлганлиги учун хонадон тутун ичида қолган. Уй эгаси эшикни очиши натижасида ёнғин жойига ҳаво ва кислород кирган ва ёнғин бирдан авж олган, қисқа муддатда кўп қаватли уй йўлаклари тутун билан қоплана бошлаган.

Ёнғин ўчириш бўлинмалари келганида бино бутунлай тутун ичида қолган, оловнинг қўшни хонадонларга ўтиб кетиш хавфи юқори, боз устига юқориқаватдаги хонадонлардан бирида инсонлар қолиб кетганлиги тўғрисидаги маълумот бор эди.

Тезкор ҳаракатар туфайли 5-қават 24-хонадондан 1982 йилда туғилган Кенгашева Дилфуза ва унинг 8 ёшли Оғабек, 5 ёшли Озодбек ва 1 ёшли Асадбек исмли фарзандлари қутқарибқолинган.

Ёнғин натижасида хонадоннинг балкон қими 14 квадрат метр майдонда тахминан 3 миллион сўмлик уй жиҳозлари ёниб зарарланган, ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Нуриддин БАЛХИЕВ

Фориш тумани ЁХБ бошлиғи,

Подполковник
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!