Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. Жиззахдаги соғломлаштириш марказини газдан ноқонуний фойдаланишига чек қўйиилди

Жиззахдаги соғломлаштириш марказини газдан ноқонуний фойдаланишига чек қўйиилди

Cана : 12-10-2018   /   Жиззах янгиликлари   /   кўрилди: 200

Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси ходимлари газ таъминоти ходимлари билан ҳамкорликда Жиззах шаҳрида жойлашган масъулияти чекланган жамиятга қарашли соғломлоштириш марказида табиий газдан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиши ўрганилганда, истеъмолчи газ таъминоти корхонаси билан белгиланган тартибда шартнома тузиб, табиий газдан фойдаланиб келиб, ўрта босимли табиий газ қувуридан газ тақсимлаш шаҳобчасига борган газ тармоғига ўзбошимчалик билан бир дона сўрғич мосламасини ўрнатиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келганлиги аниқланган.

Вилоят газ таъминоти корхонасининг қайта ҳисоб-китоб маълумотномасига кўра, соғломлаштириш маркази томонидан 31566883 сўм зарар етказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан МЧЖ раҳбари ўз айбини тан олган ва пушаймон эканлигини билдирган.

Шундан сўнг, соғломлаштириш маркази томонидан етказилган зарар ҳамда қайта уланиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баробари (1.843.000) миқдорида жарима суммаси тўлиқ тўлаб берилди.

МЧЖ раҳбари ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 1852-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноят аломатлари мавжуд бўлсада, жиноят аниқланган кундан эътиборан 30 кунлик муддат ичида етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланганлиги ва жиноят оқибатларини бартараф этганлиги учун Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси
1-қисми 8-бандига мувофиқ жиноят иши қўзғатишлик рад этилди.

Мажбурий ижро бюроси

вилоят бошқармаси

Жамоатчилик билан алоқалар

ва ҳуқуқий ахборот бўлими

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!