Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. Жиззахда ёнғин хавфсизлиги бошқармаси «Пахта-2018» мавсумини хавфсиз ўтказишмоқда

Жиззахда ёнғин хавфсизлиги бошқармаси «Пахта-2018» мавсумини хавфсиз ўтказишмоқда

Cана : 12-10-2018   /   Жиззах янгиликлари   /   кўрилди: 61

Жиззах вилояти ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан жорий йилда пахта мавсумини хавфсиз ўтказиш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан, вилоят ҳудудида мавжуд 6 та пахта тозалаш корхоналари ва 17 та пахта қабул қилиш пунктлари ҳамда минтақавий пахта таерминалларининг барчаси профилактик кўрикдан ўтказилди.

Ҳашарчилар вақтинча истиқомат қилаётган 358 та дала шийпони, 1288 та дала чодирларининг ёнғин хавфсизлиги ҳолати ўрганилиб, 22 та носоз ва қўлбола электр иситиш печларидан фойдаланиш ҳолатларига чек қўйилди, 2137 нафар фуқаро билан профилактик суҳбат олиб борилди. Пахта ташишда иштирок этаётган 1147 та транспорт воситасининг ёнғинга қарши ҳолати текширилиб, 13 та носозлик аниқланди ва шу жойнинг ўзида бартараф этилди. 1147 нафар оператор ва ҳайдовчиларга ёнғинга қарши эслатмалар тарқатилди.

Тадбир давомида ёнғинга қарши чора-тадбирлар акс эттирилган 1522 дона эслатма ва плакатлар тарқатилди. Мавсумда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш учун 172 нафар ёнғин хавфсизлиги хизмати ходими, 6 та ёнғин ўчириш автомобили, 3 та мотопомпа, 33 дона ёнғин ўчириш насослари тадбирга жалб этилди.

Текширувлар давомида аниқланган камчиликлар юзасидан юқори ташкилотларга 63 маротаба ахборотнома ва тақдимномалар юборилди.

Равшан ИБРАГИМОВ

вилояти ИИБ ЁХБ бошлиғи,

подполковник

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!