«Барcелона» Мессининг шартномаси туфайли газетани судга бермоқчи

«Барcелона» Мессининг шартномаси туфайли газетани судга бермоқчи

Испаниянинг «Барселона» футбол клуби аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси билан шартнома шартларини эълон қилган «El Mundo»ни судга беради.

«Барселона» ушбу ҳужжатни нашр этиш борасида ҳар қандай жавобгарликни қатъиян рад этмоқда. Ушбу материал оқибатида келиб чиқадиган ҳар қандай зарар учун «El Mundo»га қарши тегишли чора кўришини маълум қилди, деб хабар берди клуб веб-сайти.

«Барселона» раҳбарияти «айниқса, футболчининг имижини обрўсизлантиришга қаратилган ҳар қандай уринишларга қарши» уни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини билдиришини қўшимча қилди.